Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ 1 млрд евролик 54 та мудофаа лойиҳасини молиялаштиради
Европа комиссияси томонидан танланган лойиҳалар кимёвий, биологик ва ядровий мудофаа соҳасидаги ишланмаларга тегишли. Кибермудофаа ва янги танкни ишлаб чиқиш соҳасида лойиҳалар режалаштирилган.
Европа комиссияси (ЕК) амалга ошириш учун умумий қиймати 1 миллиард 31 миллион евро бўлган 54 та мудофаа бўйича қўшма тадқиқот ва ишланма лойиҳасини танлади. Танлов Европа мудофаа жамғармаси доирасида 2023 йил учун аризаларни қабул қилиш бўйича сўров натижаларига кўра амалга оширилди, деб хабар берди регулятор 16 май, пайшанба куни.
«Танланган лойиҳалар кибермудофаа, қуруқлик, ҳаво ва денгиз уруши, космик ҳимоя, кимёвий, биологик, радиологик ва ядровий мудофаа каби муҳим соҳаларда мудофаа қобилиятининг кенг доираси бўйича технологик мукаммалликни қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган», дейилади Европа комиссиясининг Брюсселда эълон қилинган коммюникесида.
ЕИ ҳарбий устуворликларини амалга ошириш
Ҳужжатга кўра, янги ишланмалар Европа Иттифоқининг ҳарбий салоҳият соҳасидаги устувор йўналишларини амалга оширишга ёрдам беради, масалан, коинотга бўйича вазиятдан хабардорлик ва бўлажак асосий жанговар танк учун технологиялар. Шунингдек, гап катта ҳажмдаги стратегик юкларни ҳавода ташиш, учувчисиз учиш тизимларига қарши курашиш технологиялари, оғир зирҳли транспорт воситалари қисмларини такомиллаштириш ва бошқа лойиҳалар ҳақида бормоқда.
Танланган лойиҳаларни амалга оширишда Европа Иттифоқига аъзо 26 давлат ва Норвегиядан 581 юридик шахс иштирок этади.
Европа мудофаа жамғармаси 2021 йилда Европа парламенти томонидан тасдиқланган. Жамғармага 2027 йилгача бўлган давр учун тахминан 7,95 миллиард евро ажратилган. Улардан 2,65 миллиарди илмий лойиҳаларга, 5,3 миллиард евро эса аниқ ишланмаларга ажратилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
20:30 / 28.06.2026
Қозоғистон қуролли кучлари юқори даражадаги жанговар шайлик ҳолатига келтирилади
08:53 / 23.06.2026
Стармер истеъфосидан сўнг ЕИ – Буюк Британия саммити қолдирилди
08:58 / 19.06.2026
Орбансиз саммит: ЕИ Украина бўйича ягона позицияга келди
08:22 / 19.06.2026