Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 2 ёшли қиз Ўзбекистонга қайтарилди
Россияда ота-она қарамоғисиз қолган ўзбекистонлик икки ёшли қиз ватанга қайтарилди. У болалар омбудсманига мурожаат қилган бувиси қарамоғига топширилди.
Россияда ота-она қарамоғисиз қолган ўзбекистонлик қиз ватанига қайтарилди, дея хабар берди болалар омбудсмани.
Март ойида Тошкент шаҳрида яшовчи В.Д. (аёл) Россиянинг Москва вилояти Люберци шаҳридаги васийлик органида бўлган икки ёшли набираси З.Н.ни қайтаришга ёрдам сўраб, бола ҳуқуқлари бўйича вакил идорасига мурожаат қилган.
Унинг онаси З.А. болани энагасига қолдириб, олиб кетиш учун қайтиб келмаган, шундан сўнг энага полицияга мурожаат қилган. Полиция ходимлари болани васийлик органига топшириб, қаровсиз бола сифатида рўйхатга олиб, янги исм ва фамилия қўйган.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ташқи ишлар ва Ички ишлар вазирликлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида 14 май куни қизалоқ Россиядан қайтарилди. Ҳозирда бола бувиси В.Д. қарамоғига расмий равишда топширилган.
Мавзуга оид
10:44 / 23.04.2026
Кореяда вафот этган ўзбекистонлик қиз ҳақида расмий баёнот берилди
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025