14:43 / 20.05.2024
3425

Kun.uz 2023 йилнинг энг яхши бренди деб топилди 

Kun.uz интернет нашри “МАКОН” маркетинг форумида оммавий ахборот воситалари орасида “Йил бренди” номинациясига муносиб топилди.

18 май куни Тошкентда “МАКОН Маркетинг Форум-2024” халқаро бизнес-форуми доирасида “Йил бренди-2023” мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Йил бренди – бу Ўзбекистон халқи ва турли соҳаларнинг етакчи мутахассислари фикрига кўра, товарлар ва хизматларнинг энг оммабоп тоифалари бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши брендларига бериладиган мукофотдир. Унда Ўзбекистондаги етакчи ишлаб чиқарувчилар, хизмат кўрсатувчилар ва оммавий ахборот воситалари орасидан етакчи брендлар аниқланади. 

Форумнинг “ОАВ ва реклама. Интернет нашрлари” йўналишида Kun.uz интернет нашри истеъмолчилар берган овозлар ҳисобида энг юқори натижани қайд этди ва “Йил бренди-2023” мукофотини қўлга киритди. 

Ўзбекистонда мазкур форум 5 йилдан буён ўтказиб келинади ва йил давомида турли соҳаларда юқори натижаларга эришган брендлар овоз бериш орқали танлаб олинади.

Top