Ўзбекистон | 11:43 / 23.05.2024
2958
4 дақиқада ўқилади

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига қўшимча вазифалар юклатилади 

Президентнинг “Ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қуйидагилар давлат томонидан кафолатланган ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгиланади:

  • ижтимоий хизматлар соҳасидаги давлат органлари ва ташкилотлари томонидан фуқароларнинг ижтимоий хизматларга бўлган эҳтиёжини белгиловчи ҳолатларнинг профилактикасини амалга ошириш;
  • фуқаролар учун уларнинг фикрлари ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда минимал талабларни қамраб олган стандартларни жорий этиш ва уни доимий равишда такомиллаштириш, қамровини кенгайтириш ва ижтимоий хизматларнинг янги турларини жорий этиш мақсадида ижтимоий хизматларни стандартлаштириш бўйича илмий-тадқиқот ва бошқа ишларни ўтказиш;
  • ижтимоий хизматларни ижтимоий хизматлар олувчининг индивидуал эҳтиёжларини қондириш учун биринчи навбатда маҳалла, туман, вилоят, республика даражасида мавжуд бўлган ресурслардан келиб чиқиб жорий этиш;
  • аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими ташкилотлари мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
  • ижтимоий хизматларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини мустақил мониторинг қилиш ва баҳолаш амалиётини босқичма-босқич жорий этиш;
  • фуқароларга ижтимоий хизматларни олиш ҳуқуқлари, шу жумладан ижтимоий хизматларни кўрсатиш шакли, турлари, ҳажми, давомийлиги ва даврийлиги, шартлари ва муддатлари, тавсия этилаётган ижтимоий хизматлар кўрсатувчи органлар ва ташкилотлар рўйхати, ижтимоий хизматларни кўрсатувчиларнинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тартибини тушунтириш;
  • кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг бошқа чора-тадбирлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни таъминлаш.

Белгиланишича, ижтимоий хизматларни кўрсатиш қуйидаги бешта мақсаддан биттаси ёки бир нечтасига эришишга қаратилган бўлиши лозим:

  • қарамликнинг олдини олиш, камайтириш ёки бартараф этиш учун иқтисодий жиҳатдан ўзини-ўзи таъминлашга эришиш ёки қўллаб-қувватлаш;
  • ижтимоий жиҳатдан ўзини-ўзи таъминлашга эришиш ёки қўллаб-қувватлаш, шу жумладан қарамликни камайтириш ёки олдини олиш;
  • ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қила олмайдиган болалар ва катта ёшдагиларни қаровсиз қолдириш, уларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш (зўравонлик, тазйиқ) ёки эксплуатация қилишнинг олдини олиш ёхуд бартараф этиш ёки уларнинг оилаларини сақлаб қолиш, реабилитация қилиш ёхуд оилалари билан бирлаштириш;
  • аҳолига маҳалла даражасида, уйда парваришлаш ёки камроқ интенсив терапиянинг бошқа шакллари, шу жумладан кундузги ва қисқа муддат бўлиш муассасаларда парваришлашни ташкил этиш орқали интернат муассасаларида номақбул стационар хизмат кўрсатиш (парваришлаш)ни олдини олиш ёки бартараф қилиш;
  • ижтимоий ҳимоя органлари томонидан бошқа муассасалардаги шахсларга хизматлар ёки хизмат кўрсатишнинг бошқа шакллари мувофиқ эмас деб топилган тақдирда, интернат муассасасига стационар хизмат кўрсатишга (парваришга) йўналтириш ёки қабул қилишни таъминлаш.

Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилади:

  • ижтимоий хизматлар кўрсатувчиларнинг ягона давлат реестри ҳамда ижтимоий хизматлар олувчиларнинг ягона давлат реестрини юритиш;
  • аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари билан самарали фаолиятни ташкил этиш учун ижтимоий ҳимоя соҳасида хатарларни бошқариш тизимини қўллаш стратегияси ва методикасини белгилаш;
  • ижтимоий хизматлар кўрсатиш мақсадларига эришиш учун зарур бўлган аниқ шарт-шароитларни ва ўз ваколатлари доирасида ташаббуси кўрсатилиши мумкин бўлган зарур ҳаракатларни шу жумладан, ижтимоий хизматларни ташкил этиш ва кўрсатиш учун давлат ижтимоий буюртмасини белгилаш.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти