“Ўзавтосаноат” Lacetti ишлаб чиқариш давом этаётганига изоҳ берди
Lacetti учун керак бўладиган эҳтиёт қисмлари ҳали ҳам заводларда мавжуд, бу эса ишлаб чиқаришни давом эттиришга имконият беряпти, дея Kun.uz'га маълум қилди “Ўзавтосаноат” ахборот хизмати. Компания вакили Lacetti ишлаб чиқариш қачонгача давом этишини аниқ айта олмади, лекин бу бирданига тўхтамаслигини таъкидлади.

Фото: Kun.uz
21 май куни UzAuto Motors компанияси Chevrolet Lacetti автомобили учун 3200 дона шартнома тузилганини эълон қилди. Статистика агентлигига кўра, 2024 йилнинг дастлабки 4 ойи давомида 10 954 дона Lacetti ишлаб чиқарилган.
Аввалроқ, компания 2024 йилдан бу русумидаги автомобил ишлаб чиқаришни бутунлай тўхтатишини маълум қилган, буни General Motors компаниясининг глобал савдо сиёсати билан боғлаганди.
“Ўзавтосаноат” ахборот хизматининг Kun.uz'га маълум қилишича, Lacetti учун керак бўладиган эҳтиёт қисмлари ҳали ҳам мавжуд. Бу эса ишлаб чиқаришни давом эттиришга имконият беряпти.
“Lacetti ишлаб чиқариш тахминан қачонгача давом этишини аниқ айта олмайман. Бу бирданига тўхтамайди. Яқин 7 кун ичида харидорларга яна шартнома берилиш-берилмаслиги ойдинлашади”, – деди компания ахборот хизмати расмийси.
Маълумот учун, UzAuto Motors Lacetti ишлаб чиқаришни 2003 йилдан бошлаган. 2008 йилдан бу моделни серияли йиғиш йўлга қўйилган. 2013 йилда эса Lacetti-2 (ҳозирги Gentra) ишлаб чиқарилиши бошланган, бир йил ўтиб биринчи авлод Lacetti конвейердан олинган.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Дўстлар, биз бу кунга етдик, уддаладик!” – осон кечмаган мундиал йўли ҳақида катта суҳбат
Спорт | 22:02
-
Германияда барча полициячиларни электрошокерлар билан қуроллантириш таклиф қилинди
Жаҳон | 21:49
-
АҚШ Украинага ваъда қилинган 20 мингта ракетани Яқин Шарққа юборди — Зеленский
Жаҳон | 21:39
-
United Airlines авиакомпанияси ўз самолётларидан Starlink’ни ўчириб қўйишни бошлади
Жаҳон | 21:04
Мавзуга оид

17:42 / 22.04.2025
Юнусободда Lacetti ёниб кетди

22:03 / 17.03.2025
Тошкентда Lacetti каналга тушиб кетди

19:53 / 12.03.2025
Тошкентда Lacetti дарахтга бориб урилди

08:03 / 08.02.2025