Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мексикада митингда саҳнанинг қулаши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди
Мексиканинг Нуэво-Леон штатида президентликка номзод Хорхе Майнеснинг митинги вақтида саҳна безаклари қулаб тушди. Камида 9 киши ҳалок бўлди, 63 киши яраланди.
22 май, чоршанба куни Мексиканинг Нуэво-Леон штатида Мексика президентлигига номзод Хорхе Майнес томонидан уюштирилган сайловолди митинги чоғида саҳнанинг қулаши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда штат губернатори Самуэл Гарсия X ижтимоий тармоғида маълум қилди. «Мен ҳозиргина 7-клиникага ташриф буюрдим ва афсусдаманки, айни дамда бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар сони - 8 нафар катталар ва 1 нафар вояга етмаган», — деб ёзган Гарсия. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодиса натижасида 63 киши жароҳатланган, деб ёзади ABC Noticias маҳаллий нашри Гарсиянинг сўзларига таяниб.
Сан-Педро-Гарса-Гарсия шаҳрида содир бўлган фожиага кучли шамол сабаб бўлди - аввал у декорацияни, кейин эса бутун саҳнанинг таянч иншоотларини бузиб юборди. 38 ёшли Мексика президентлигига номзод саҳнага чиққанида, шамол сиёсатчи ва унинг тарафдорлари ортидаги катта экранни учириб юборган.
Мексика президентлигига номзод жабрланмади
Майнеснинг ўзи воқеадан сўнг касалхонага бориб, яхши эканини маълум қилган. «Айни дамда муҳим бўлган ягона нарса бу - ҳодиса қурбонларига ёрдам беришдир», деб ёзади сиёсатчи ижтимоий тармоқларда.
2 июн куни Мексикада президентлик ва парламент сайловлари бўлиб ўтади. Reuters агентлигининг таъкидлашича, сўл марказчи «Фуқаролик ҳаракати» партияси аъзоси 38 ёшли Хорхе Майнес сайловолди сўровларида ҳукмрон «Миллий уйғониш ҳаракати»дан президентлик пойгасида етакчи номзод Клаудия Шейнбаумдан анча ортда қолган ҳолда учинчи ўринни эгаллаб турибди.
Мавзуга оид
08:48 / 23.05.2026
ЕИ Мексикага 5 млрд евро инвестиция киритади
23:04 / 03.03.2026
Мексикада наркокартел етакчиси «Эл Менчо» олтин тобутда дафн этилди
21:30 / 03.03.2026
ФИФА президенти Мексика жаҳон чемпионатини қабул қилишга тайёрлигига ишонч билдирди
23:00 / 24.02.2026