Ўзбекистон | 11:58 / 25.05.2024
5351
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда Ласетти автобус билан тўқнашди, бир киши ҳалок бўлди

Ласетти қоидаларни бузган ҳолда қайрилиб олган ва автобус билан тўқнашиб йўл четига ағдарилиб кетган.

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида мактаб ўқувчилари бўлган Ласетти ЙТҲга учрагани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича Ласеттида мактаб ўқувчилари бўлмаган.

Маълум қилинишича 2024 йил 25 май куни 09:15 ларда М-39 “Тошкент-Термиз” автомобил йўлининг Ш.Рашидов туманидан ўтган қисмида Навоий вилоятида яшовчи 21 ёшли С.А Ласетти машинасини бошқариб бораётиб, йўл белгисига амал қилмасдан орқага қайрилиб олган.

Шунда у Тошкент-Самарқанд йўналишда харакатланиб кетаётган, Тошкент вилоятида яшовчи 53 ёшли Х. Р. бошқарувида бўлган автобуснинг йўлига чиқиб кетиб у билан тўқнашган.

Оқибатда Ласетти салонида бўлган 21 ёшли йўловчи оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида ҳалок бўлган. 20 ёшли яна бир йўловчи ва Ласетти ҳайдовчиси РШТЁИМ Жиззах филиалининг жонлантириш бўлимига ётқазилган. Автобус ҳайдовчиси ва унинг йўловчиларга тан жароҳати етмаган.

Мавзуга оид