Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиядаги Қуръон мусобақасида ўзбекистонлик талаба совриндор бўлди
Ўзбекистонлик қори Аббосхон Обидов Саидмурод ўғли Россияда ўтказилган Қуръони каримни тажвидли ўқиш бўйича халқаро мусобақада совриндор бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.
“Ихва” хайрия жамияти томонидан ташкил қилинган иккинчи халқаро мусобақага 25–27 май кунлари Россия федерациясининг Ингушистон республикаси мезбонлик қилди.
Ўзбекистон номидан мусобақада қатнашган Аббосхон қори Обидов Саидмурод ўғли 3-ўринга сазовор бўлди ва 3 минг доллар мукофот билан тақдирланди.
Маълумот учун, Аббосхон қори Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги "Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юрти талабаси ҳисобланади.


Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025