Россия Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажмини оширишга тайёр
Россия газининг Қозоғистон орқали Ўзбекистонга етказилиши 2025 йилда 11 миллиард кубометрга чиқиши режалаштирилмоқда, деди Владимир Путин.
Россия қўшни Қозоғистон орқали Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажмини сезиларли даражада оширишга тайёр. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин 27 май, душанба куни Тошкентда бўлиб ўтган музокаралар якунида айтиб ўтди.
«Ҳозирда «Марказий Осиё – Марказ» қувурлари тизимининг ўтказиш қобилиятини кенгайтириш бўйича ишлар олиб борилмоқда, бу келгуси йилда Ўзбекистонга чиқариладиган газ ҳажмини 11 миллиард кубометргача ошириш имконини беради», — дея Путиннинг сўзларидан иқтибос келтиради Россия ахборот агентликлари.
«Марказий Осиё – Марказ» қувури орқали газ етказиб бериш 2023 йил октябр ойида бошланган. Қозоғистон Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, ўтган йил давомида Россия газининг Ўзбекистонга транзити 1,28 миллиард кубометрни ташкил қилган. 2024 йилда 3,8 миллиард кубометр ўтиши кутилмоқда.
Музокаралар якунида, шунингдек, Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёев ҳузурида келишувлар пакети, жумладан, Ўзбекистонда кам қувватли атом электр станциясини лойиҳалаш ва қуриш бўйича шартнома алмашилди.
Мавзуга оид
21:05 / 22.12.2024
Қатар Европага газ етказиб беришни тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилди
13:29 / 22.12.2024
Самарқандда табиий газ ва электрдан қарздорликни йўқ қилиб бермоқчи бўлган ходимлар ушланди
15:57 / 21.12.2024
Ўзбекистонда газ, нефт ва бензин ишлаб чиқариш камайишда давом этяпти
07:40 / 21.12.2024