Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда аномал иссиқлик – ҳаво ҳарорати 50 даражадан ошди
Ҳиндистонликлар машина рулига тегиб бўлмай қолганидан, бармоқлар куйиб кетаётганидан, жўмракдан оқаётган сув эса қайноқ эканидан шикоят қилмоқда.
Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳрида ҳаво ҳарорати биринчи марта 50 даражадан ошди. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.
Аввалроқ, Ҳиндистон метеорология департаменти (IMD) «аномал иссиқлик тўлқини» ҳақида огоҳлантирган эди. 28 май куни Деҳлининг Мунгешпур ва Нарела туманида максимал ҳарорат 49,9°С га етди ва 2002 йилдаги 49,2°С рекордини янгилади.
Қайд қилинишича, IMD айниқса, болалар, қариялар ва сурункали касалликларга чалинган одамларнинг соғлиғига иссиқликнинг салбий таъсири ҳақида огоҳлантирган. Унда саломатлиги заиф одамлар «ўта эҳтиёткор бўлиши» кераклиги айтилади.
Шаҳар маъмурияти жазирама туфайли сув танқислиги хавфидан огоҳлантирган. Сув ресурслари вазири Атиши Марлена исрофгарчиликка чек қўйиш учун «жамоавий масъулият»га чақирган. Таъкидланишича, кўплаб ҳудудларда сув таъминоти кунига икки мартадан бир мартагача қисқартирилган.
Нашр маълумотларига кўра, иссиқлик тўлқини бир неча ҳафтадан бери доимий равишда кучайиб бормоқда, аммо шунга қарамай, 28-29 май кунлари об-ҳаво шароити аҳолини ҳайратда қолдирган. Одамлар машина рулига тегиб бўлмай қолганидан, бармоқлар куйиб кетаётганидан, жўмракдан оқаётган сув эса қайноқ эканидан шикоят қилишган.
Газеталарда шифокорлар одамларни уйда қолишга ва енгил, кенг, пахта кийим кийишга чақирган. Қурилиш соҳаси ишчилари соат 16:00 гача ишга чиқмай қўйишган. Улар темир ускуна ва қуролларга «қўл теккизиб бўлмай қолганини» таъкидлашмоқда.
Кўпчилик ҳароратнинг кўтарилишини Рожастондан келган жазирама шамоллар билан боғламоқда. Бу ҳудудда ҳарорат 28 май куни 50 даражадан ошган.
Рожастон пойтахти Жайпурдаги шифохоналар жазирама қурбонлари билан тўлиб тошгани айтилмоқда. Шаҳар полициясининг маълум қилишича, қурбонларнинг кўпчилиги кўчада ишлашдан бошқа чораси қолмаган камбағаллар, шунингдек, уйсизлардир.
Мавзуга оид
20:01 / 22.06.2026
Қурғоқчил ҳаво: жазирама ҳафта фермерлар учун қандай хавфлар туғдиради?
09:15 / 22.06.2026
NASA: Эл-Нино кучаймоқда, 2026 йилда об-ҳаво рекордлари эҳтимоли ортди
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
19:05 / 15.06.2026