Ўзбекистон | 22:18 / 29.05.2024
10268
1 дақиқада ўқилади

Журналист Шерзодхон Қудратхўжа 50 ёшни қаршилади

Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, Халқаро пресс-клуб асосчиси, Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси бошқарув раиси Шерзодхон Қудратхўжа 50 ёшини қарши олди. Профессор журналистика соҳасида фаолият юритаётган минглаб ёшларнинг устози саналади.

Фото: АОКА

Сиёсий фанлар номзоди, профессор Шерзодхон Қудратхўжа журналистик фаолиятини 30 йил олдин МТРКнинг “Ахборот” дастури дирекциясида таржимон, муҳаррир ва сиёсий шарҳловчи сифатида бошлаган.

Фаолияти давомида ЎзТВ-4 телеканали директори, Президент аппарати бош консултанти, бош вазирнинг матбуот котиби, Ўзбекистон Миллий университети кафедра мудири, Марказий сайлов комиссияси аъзоси каби қатор масъул лавозимларда ишлаган. 2018 йилдан буён Журналистика университети ректори сифатида соҳа кадрларини тайёрлашда катта ҳисса қўшиб келмоқда.

Профессор Шерзодхон Қудратхўжа – “Олтин қалам” мукофоти лауреати, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист.

Kun.uz ўз касбининг устаси, фидойи журналист Шерзодхон Қудратхўжани қутлуғ 50 ёши билан табриклайди. Устозга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, ижодий баркамоллик ва келгусидаги эзгу ишларида муваффақиятлар тилаймиз.

Мавзуга оид