Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шолц Украинадаги уруш шароитида Россия билан кескинлашувдан қочмоқчи
Германия Украинага Россия ичидаги нишонларга қарши немис қуролларидан фойдаланишга рухсат берди. Шу фонда Германия канцлери Олаф Шолц Россия ва НАТО ўртасида катта урушнинг олдини олиш зарурлигини таъкидлади.
Германия канцлери Олаф Шолц, Берлин Украинага Германия қуроллари билан Россиядаги нишонларга зарба йўллашга рухсат берганидан сўнг, ўз сиёсатини ҳимоя қилиб чиқди. «Биз катта уруш - Россия ва НАТО ўртасидаги урушдан қочишимиз керак. Шу билан бирга, Украина ўз мустақиллиги ва суверенитетини ҳимоя қила олишини таъминлашимиз керак», деди Шолц 31 май, жума куни Эрфуртдаги католик черковининг қурултойида.
«Эскалациянинг эҳтиёткорликсиз, ҳар бир қадамнинг кескинлашув таҳдиди нуқтайи назаридан нимани англатишини синчиклаб ўйлаб кўрмасдан туриб, олдини олиш мумкин эмас. Шунингдек, иттифоқчилар билан мувофиқлаштириш муҳим. Биз буни ҳар доим қиламиз ва барчани ишонтириб айтаманки, босим қанчалик кучли бўлишидан қатъи назар, доимо шу асосида ҳаракат қиламиз», деди Германия канцлери.
Берлиндан 28 миллиард евролик ёрдам
Олаф Шолц яна бир бор эслатиб ўтдики, Германия аллақачон Украинага 28 миллиард евро миқдоридаги ҳарбий ёрдамни кафолатлаган ёки берган. «Бу жуда зарур. Улар ўзларини ҳимоя қила олишлари учун буларнинг барчасига эга бўлишлари керак», деб таъкидлади Шолц.
31 май куни Германия ҳукумати Украинага Германия томонидан етказиб берилган қуроллардан Харкив вилояти яқинида Россия ҳудудидаги нишонларга зарба йўллаш учун фойдаланишга рухсат беришини маълум қилди. Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден ҳам Киевга шундай рухсат берган эди.
Мавзуга оид
14:47 / 22.11.2025
Олаф Шолц «Шимолий оқим–2» бўйича кўрсатма берди
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025