Мексикада биринчи марта аёл киши президент лавозимини эгаллайди
Мехико шаҳрининг собиқ мэри Клаудия Шейнбаум президентлик сайловларида тахминан 60 фоиз овоз олди.

Фото: REUTERS/Quetzalli Nicte-Ha
Мексикадаги ҳукмрон коалициядан номзод Клаудия Шейнбаум мамлакатда президентлик сайловларида ишонч билан ғалаба қозонди. 3 июн, душанба куни мамлакат сайлов комиссияси маълум қилишича, аввалроқ Мехико шаҳри мэри бўлиб ишлаган Шейнбаум, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, сайловчиларнинг 58,3-60,7 фоиз овозини олган. Бу сайловларда Мексика амалдаги президенти Андрес Мануэл Лопес Обрадорнинг «Миллий уйғониш ҳаракати» (МОРEНА) партияси вакили ғалаба қозонишидан экзитполлар – сайлов участкаларини тарк этган фуқаролар ўртасида ўтказилган сўровлар ҳам далолат берди.
Худди шу дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Шейнбаумнинг асосий рақиби, «Мексика учун куч ва юрак» ўнг қанот партиялари алянсидан собиқ сенатор Сочитл Галвесга сайловчиларнинг 26,6 фоиздан 28,6 фоизигача овоз берган.
Учинчи энг машҳур номзод, «Фуқаролик ҳаракати» партиясидан Хорхе Алварес Майнес унга кейинги қарама-қаршилик имкониятини берадиган даражада қўллаб-қувватланмади.
Расмий равишда, нафақат президент, балки Конгресс қуйи палатаси депутатлари, сенаторлар, шунингдек, губернаторлар ва пойтахт мэри ҳам сайланган сайловнинг дастлабки натижалари кейинроқ эълон қилинади. Мухолифат вакиллари Обрадорни «мексикаликлар овозини ҳурмат қилишга» чақириб, президентликка ўз номзодининг ғалабасини эълон қилди.
61 ёшли Шейнбаум Европадан қочган яҳудий муҳожирларнинг набираси. У Мехико шаҳрининг собиқ мэри. Шу билан бирга, сиёсатчи Обрадорга эҳтимолий сиёсий яқинлик муносабати билан тез-тез танқид қилинади. Шейнбаумнинг карераси кўп жиҳатдан истеъфога чиққан президент билан боғлиқ бўлиб, у талабалик давридан бери таниш бўлган устозини кўп йиллар давомида қўллаб-қувватлаган. Шу нуқтайи назардан, танқидчилар Шейнбаумнинг сиёсий ўйинчи сифатида мустақиллигига шубҳа қиляпти.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 00:21
-
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди
Жаҳон | 22:58 / 07.06.2025
-
Илон Маск АҚШ президенти билан зиддият ортидан янги партия тузишни таклиф қилди
Жаҳон | 22:08 / 07.06.2025
-
Жеймс Кукнинг афсонавий Endeavour кемаси топилди
Жаҳон | 21:48 / 07.06.2025
Мавзуга оид

23:16 / 05.06.2025
АҚШ қурол ишлаб чиқарувчилари Мексикага 10 млрд доллар товон тўламайдиган бўлди

23:19 / 21.05.2025
Тошкентда Мексика ва Европа орқали АҚШга юборишни ваъда қилганлар ушланди

15:18 / 18.05.2025
Ню Йоркда Мексика ҳарбий кемаси Бруклин кўпригига урилди. Қурбонлар бор

20:02 / 13.05.2025