Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда «Тиббий хизматлар меҳмондўстлиги» дастури йўлга қўйилади
Энди хусусий клиникаларнинг халқаро стандарт олиш харажатлари қопланади, уларда даволанган чет элликлар учун ҚҚС қайтарилади.
Ўзбекистондаги 86 та санаторий ва тиббий муассасаларда ўтган йили 60 мингдан зиёд хорижий турист даволанди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бу кўрсаткични янада ошириш мумкин.
Охирги беш йилда хусусий клиникалар каррасига кўпайгани билан атиги 2 таси халқаро сертификат олган. Оқибатда чет элдан даволанишга келганлар улуши пастлигича қолмоқда.
Тиббиёт ва соғломлаштириш туризмини уйғунликда ривожлантириш бўйича яхлит ёндашув йўқлиги кўрсатиб ўтилди.
Шу боис илғор хорижий тажриба асосида “Тиббий хизматлар меҳмондўстлиги” дастури бошланиши эълон қилинди.
Эндиликда хусусий клиникаларнинг халқаро стандарт олиш, хорижий кўргазмада қатнашиш харажатлари бюджетдан қопланади. Клиникаларга келган чет элликлар учун қўшилган қиймат солиғи қайтарилади.
Мавзуга оид
19:21 / 09.11.2025
Президент фармони билан бир гуруҳ тиббиёт ходимлари мукофотланди
12:52 / 08.11.2025
Хусусий тиббиётнинг улуши мамлакатда 30 фоизга етди
18:55 / 04.11.2025
Хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат бериладиган касалликлар рўйхати тузилди
18:21 / 30.10.2025