Жамият | 09:18 / 04.06.2024
2547
1 дақиқада ўқилади

Тошкентнинг икки туманида электр таъминоти вақтинча ўчирилади 

Тошкентнинг Бектемир ва Олмазор туманларида “свет” вақтинча ўчирилади. 

Фото: Тошкент шаҳар электр тармоқлари

Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатлар олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида бугун, 4  июн куни қатор манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади.

Ҳудудлар:

  • Бектемир тумани: «Ҳусайн Бойқаро», «Устозлар», «Абай» ҳамда «Бектемир» МФЙ айрим ҳудудларида соат 08:00 дан 17:00 гача;
  • Олмазор тумани: «Олтинсой», «Ислом ота», «Қичқириқ», «Истиқбол», «Ғалаба», «Табассум», «Бўстонобод», «Шодиёна», «Янги Тошкент», «Мояриқ», «Аҳил» ҳамда «Элпарвар» МФЙ айрим ҳудудларида соат  08:00 дан 17:00 гача.

Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги билдириб ўтилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид