13:21 / 06.06.2024
31432

«Саидазиз медгородок» қандай жиноятларда айбланаётгани маълум бўлди

Жиноят олами вакили сифатида «Саидазиз медгородок» лақаби билан танилган Саидазиз Саидалиев ва яна 28 кишига нисбатан суд куни белгиланди. Уларнинг аксарияти товламачилик, фирибгарлик, безорилик, пора бериш, ўғрилик, ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш каби қатор жиноятларни содир қилганликда айбланмоқда. Жабрланувчилар сони ўттиздан ортиқ. Улар орасида тадбиркорлар ҳам бор.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

Саидазиз Саидалиев ва бошқа шахсларга нисбатан суд куни белгиланди. “Адолат” ахборот тизимлари комплексининг суд мажлислари жадвалига кўра, «Саидазиз медгородок» ҳамда яна 28 кишига нисбатан суд мажлиси 2024 йилнинг 11 июн куни соат 10:00да жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида бошланади.

Судланувчиларнинг аксарияти товламачилик, фирибгарлик, безорилик, пора бериш, ўғрилик, ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш каби қатор жиноятларда айбланмоқда. Жумладан, Саидазиз Саидалиев Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а” ва “в” банди (Товламачилик), 165-моддаси 3-қисми “в” банди (Товламачилик), 168-моддаси 4-қисми “а” ва “в” банди (Фирибгарлик), 211-моддаси 3-қисми “а” ва “б” банди (Пора бериш), 242-моддаси 1-қисми (Жиноий уюшма ташкил этиш), 243-моддаси (Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш), 277-моддаси 2-қисми “б” ва “в” банди (Безорилик), 277-моддаси 3-қисми “а” банди (Безорилик) билан айбланмоқда.

Рўйхатда яна кимлар бор?

Судланувчилар рўйхатида Саидазиз Саидалиевдан ташқари яна 28 кишининг исми келтирилган.

Жиноий уюшма аъзолари қуйидагиларда айбланмоқда:

Сотволдиев Илхом Маҳмуджонович – Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми “а” ва “в” банди (Товламачилик);

Шомуродов Лазиз Юнус ўғли – Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми “а” ва “в” банди (Товламачилик), 277-модда 2-қисми “б” ҳамда “в” банди (Безорилик);

Акрамов Акрамжон Давлатбой ўғли – Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми “а” ва “в” банди (Товламачилик);

Усмонов Сирожиддин Иномжон ўғли – Жиноят кодексининг 277-модда 3-қисми “а” банди (Безорилик);

Мўминов Беҳруз Холмурод ўғли – Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми “а” ва “в” банди (Товламачилик);

Бадалов Жаҳонгир Жўраевич – Жиноят кодексининг 135-модда 2-қисми (Одам савдоси), 165-модда 3-қисми “а” ва “в” банди (Товламачилик), 168-модда 3-қисми “б” банди (Фирибгарлик);

Йўлдошев Анвар Бахтиёрович – Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми “а” ва “в” банди (Товламачилик), 277-модда 3-қисми “а” банди (Безорилик);

Сотволдиев Ёдгор Обиджонович – Жиноят кодексининг 277-модда 2-қисми “б” ҳамда “в” банди (Безорилик);

Мирхўжаев Мирсолиҳ Миркамолович – Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми “а” ва “в” банди (Товламачилик), 165-модда 3-қисми “в” банди (Товламачилик), 277-модда 2-қисми “б” ҳамда “в” банди (Безорилик);

Қуватов Шавкат Шуҳратович – Жиноят кодексининг 112-модда 2-қисми “б” банди (Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш), 165-модда 3-қисми “а” ва “в” банди (Товламачилик), 277-модда 2-қисми “б” ҳамда “в” банди (Безорилик), 277-модда 3-қисми “а” банди (Безорилик);

Рахимов Улуғбек Ҳабибулла ўғли – Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми “а” ва “в” банди (Товламачилик), 168-модда 4-қисми “а” ва “в” банди (Фирибгарлик), 211-модда 3-қисми “а”, “б” банди (Пора бериш), 227-модда 1-қисми (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш), 228-модда 1-қисми (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш), 228-модда 3-қисми (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш), 229-модда (Ўзбошимчалик), 236-модда 2-қисми (Тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш), 237-модда 2-қисми “б”, “в” ҳамда “г” банди (Ёлғон хабар бериш), 238-модда 3-қисми “а” ва “б” банди (Ёлғон гувоҳлик бериш);

Самиев Шерзод Латифович – Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми “а” ва “в” банди (Товламачилик), 165-модда 3-қисми “в” банди (Товламачилик), 277-модда 2-қисми “б” ҳамда “в” банди (Безорилик);

Ўринбоев Ғофуржон Солижонович – Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми “а” ва “в” банди (Товламачилик), 168-модда 4-қисми “а” ва “в” банди (Фирибгарлик), 168-модда 4-қисми “а” банди (Фирибгарлик), 211-модда 3-қисми “а” ва “б” банди (Пора бериш), 227-модда 1-қисми (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш), 228-модда 1-қисми (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш), 228-модда 3-қисми (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш), 229-модда (Ўзбошимчалик), 236-модда 2-қисми (Тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш), 237-модда 2-қисми “б”, “в” ҳамда “г” бандлари (Ёлғон хабар бериш), 238-модда 3-қисми “а” ва “б” банди (Ёлғон гувоҳлик бериш);

Хошаков Достон Салимжон ўғли – Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми “а” ва “в” банди (Товламачилик), 168-модда 4-қисми “а” ва “в” банди (Фирибгарлик), 227-модда 1-қисми (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш), 228-модда 1-қисми (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш), 228-модда 3-қисми (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш), 229-модда (Ўзбошимчалик);

Алимов Фазлиддин Файзуллаевич – Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми “а” ва “в” банди (Товламачилик);

Маҳмудов Умид Агзамович – Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми “в” банди (Товламачилик), 182-модда 2-қисми “а” банди (Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш);

Умирзоқов Дилшод Бўрибоевич – Жиноят кодексининг 277-модда 3-қисми “а” банди (Безорилик);

Қаюмов Замир Камолович – Жиноят кодексининг 168-модда 4-қисми “а” ва “в” банди (Фирибгарлик);

Бобоназаров Равшан Абрухамон ўғли – Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми “а” ва “в” банди (Товламачилик);

Тўлаганов Нуриддин Бахтиёрович – Жиноят кодексининг 168-модда 4-қисми “а” ва “в” банди (Фирибгарлик);

Абдумаликов Тохиржон Абдуғаффор ўғли – Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми “а” ва “в” банди (Товламачилик);

Юнусов Дониёр Фахриддин ўғли – Жиноят кодексининг 168-модда 4-қисми “а” ва “в” банди (Фирибгарлик), 211-модда 3-қисми “а” ва “б” банди (Пора бериш);

Султонов Даврон Розаметович – Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми “а” ва “в” банди (Товламачилик);

Рисқиев Ҳусан Валижонович – Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми “а” ва “в” банди (Товламачилик);

Нурматов Азиз Набижонович – Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми “в” банди (Товламачилик), 182-модда 2-қисми “а” банди (Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш);

Эркинов Бахтиёр Тўлқин ўғли – жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми “в” банди (Товламачилик);

Раҳмонов Баҳодир Бахтиёр ўғли – Жиноят кодексининг 168-модда 4-қисми “а” ва “в” банди (Фирибгарлик);

Самадов Бунёд Рўзиқулович – Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми “а” ва “в” банди (Товламачилик).

Жабрланувчилар сони эса 30 нафардан ортиқ. Улар орасида тадбиркорлар ҳам бор.

Саидазиз Саидалиев ўтган йилнинг декабр ойидаги жиноят олами вакилларига қарши ўтказилган тезкор тадбирлардан бирида қўлга олинганди. Ўшанда у атрофига жисмонан бақувват шахсларни тўплаб, қарздорлик ва бошқа муаммоларни қонунни четлаб ўтган ҳолда ҳал қилиб бериш билан шуғуллангани айтилган.

Мавзу
Жиноятчиликка қарши тадбирлар
2023 йил ноябр ойининг охирида Ўзбекистонда, расмийлар таърифига кўра, “криминоген вазиятни яхшилаш бўйича тезкор-профилактик тадбирлар” бошланди.
Барчаси
Top