16:36 / 13.06.2024
10967

Тошкент шаҳар ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди

Тошкент шаҳар ҳокимига икки нафар янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бахтиёр Халимович Ҳайдаров Тошкент шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

Бахтиёр Ҳайдаров

Бахтиёр Ҳайдаров 1989 йилда Бухоро шаҳрида туғилган. У 2010 йилда Тошкент молия институтини бакалавриат, 2012 йилда магистратура йўналишларида тамомлаган.

Тайинловга қадар Ўзбекистон президенти администрацияси Ижтимоий соҳада муҳим ташаббусларни ишлаб чиқиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

У янги лавозимда Ҳотамбек Шокиров ўрнини эгаллади. Муқаддам солиқ қўмитаси раиси ўринбосари ва Тошкент тумани ҳокими лавозимларида ишлаган Шокиров 2019 йил майидан буён Тошкент шаҳри ҳокими ўринбосари эди.

Ҳотамбек Шокиров

Шунингдек, Санжар Шуҳратович Тожиев Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган. 

Санжар Тожиев

Санжар Тожев 1981 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2003 йилда Тошкент давлат Шарқшунослик институтини бакалавриат, 2006 йилда магистратура йўналишларида тамомлаган.

У бугунга қадар «The Mob» МЧЖда бош директор лавозимида фаолият юритган.

2021 йил апрелидан буён Тошкент шаҳри ҳокимининг туризм бўйича ўринбосари лавозимда ишлаб келган Фахриддин Довруқов 2024 йил 3 июн куни президент иштирокидаги йиғилишда танқидга учраб ишдан олинганди.

Top