Ўзбекистон | 11:48 / 14.06.2024
8621
1 дақиқада ўқилади

Кўксаройда Корея президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

14 июн куни Кўксарой қароргоҳида мамлакатга давлат ташрифини амалга ошираётган Корея Республикаси президенти Юн Сок Ёлни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қароргоҳ олдидаги майдонда икки давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қарши олди ва шоҳсупага таклиф қилди. Давлат мадҳиялари янгради.

Ҳарбий оркестр садолари остида етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар ҳамда расмий делегациялар аъзоларини бир-бирларига таништирдилар.

Биргаликда суратга тушилгандан сўнг тор доирадаги музокаралар бошланди.

Мавзуга оид