Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
15 дона рациядан рухсатномасиз фойдаланган МЧЖ аниқланди
МЧЖ эгасига нисбатан чора кўриш учун жиноят ишлари бўйича судга ҳужжатлар юборилди.
Қашқадарё вилоят электромагнит мослашув хизмати ҳамда Қарши шаҳар ИИБ томонидан радиомониторинг тадбирлари ўтказилди.
“Ўзкомназорат” хабарига кўра, “Қўрғонча” ва “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида олиб борилган тезкор тадбирларда ушбу ҳудудда жойлашган МЧЖда 15 дона Baofeng BF888S русумидаги рациядан рухсатномасиз фойдаланиб келингани аниқланди.
“Ўзкомназорат” инспекцияси Қашқадарё вилоят ҳудудий шуъбаси томонидан ушбу ҳуқуқбузарлик сабаблари ўрганиб чиқилиб, МЧЖ эгасига нисбатан чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судига юборилди.
Мавзуга оид
08:53 / 22.04.2026
МЧЖ фаолиятига оид янги таҳрирдаги қонун кучга киради
09:41 / 17.01.2026
Ўзбекистонда ҳар 10 та корхонанинг қарийб 8 таси МЧЖ
13:14 / 15.12.2025
Статистика: тижорат ташкилотларининг асосий қисми МЧЖ
13:02 / 12.07.2025