09:59 / 18.06.2024
5440

Тошкентда 4 та автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди

17 июн куни соат 03:00 ларда Чилонзор тумани Муқимий кўчасида 4 та автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Ҳайдовчилардан бири жароҳат олди.

Фото: Видеодан кадр

Пойтахтнинг Чилонзор тумани Муқимий кўчасида ЙТҲ содир бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Жорий йилнинг 17 июн куни соат 03:00 ларда Чилонзор тумани Муқимий кўчасида 4 та автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган.

Ҳайдовчилар, 1998 йилда туғилган У.Б. бошқарувида бўлган MENLO русумли автомашина, 1999 йилда туғилган М.А. бошқарувида бўлган “ВАЗ-2106” русумли автомашина, 1992 йилда туғилган М.Р. бошқарувида бўлган “ВАЗ-2107” русумли автомашина ва 1990 йилда туғилган Б.Р. бошқарувида бўлган Nexia-2 русумли автомашина иштирокида йўл транспорт ҳодисаси кузатилди.

ЙТҲ оқибатида MENLO русумли автомашина ҳайдовчиси тан жароҳати олган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top