Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади
«Ийк ота» ва «Ракатбоши» МФЙнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти бўлмайди.
Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатлар олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида бугун, 19 июн куни қатор манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилди.
Ҳудудлар:
- Бектемир тумани: «Ийк ота» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 18:00 гача;
- Яккасарой тумани: «Ракатбоши» МФЙнинг айрим ҳудудларида бугун соат 10:00 дан 15:00 гача.
Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.
«Тошкент шаҳар электр тармоқлари» мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўраган.
Мавзуга оид
20:10 / 15.05.2026
Эҳтиёжманд оилаларга бериладиган компенсация миқдорлари оширилади
10:03 / 01.05.2026
Электрдаги йўқотишлари юқори бўлган 44 та ҳудуднинг электр корхонаси раҳбари ишдан олинди
09:13 / 25.04.2026
Тошкентда электр корхонаси муҳандислари 8 минг доллар билан ушланди
17:58 / 17.03.2026