Россия ЕХҲТ ПАдаги иштирокини тўхтатмоқчи
Россия Федерация кенгаши ва Давлат думаси Руминия ассамблеянинг навбатдаги сессияси учун виза беришдан бош тортганидан кейин Россиянинг ЕХҲТ Парламент ассамблеясидаги аъзолигини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор тайёрламоқда, деди Федерация кенгаши спикери Матвиенко.

Фото: Alex HALADA / AFP
Россия Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламент ассамблеяси (ЕХҲТ ПА) аъзолигини тўхтатиб, ушбу органга тўловларни амалга оширмоқчи эмас. Давлат думаси билан биргаликда шундай қарор тайёрланиши ҳақида 19 июн, чоршанба куни Федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенко маълум қилди. Халқаро ишлар қўмитасига 3 июлга белгиланган навбатдаги йиғилиш учун тегишли ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш топширилди.
Матвиенко Россиянинг ЕХҲТ ПА аъзолиги тўхтатилиши сабабини яқинда Руминия расмийлари ассамблея навбатдаги сессияси учун Россия делегациясига кириш визаларини беришдан бош тортгани билан изоҳлади ва буни охирги чизиқ деб атади.
Толстой: Россия энди йиғим тўламайди
Делегация раҳбари, Давлат думаси спикери ўринбосари Петр Толстой ҳар икки палата Россиянинг ЕХҲТ Парламент ассамблеясидаги иштирокини тўхтатиб туришни қўллаб-қувватлашига ишонч билдирди. Унга кўра, Россия аллақачон аъзолик бадалларини ўтказишни тўхтатиб қўйган. «Бу масала ҳал бўлган, биз энди тўламаймиз, халқ пулларини тежаймиз», деди Толстой «Интерфакс»га берган интервюсида.
Давлат думасининг Халқаро ишлар бўйича қўмитаси раиси Леонид Слуцкий, ўз навбатида, бундай қарор қабул қилиниши анчадан бери кутилганини айтди. «Бу биз ЕХҲТнинг ўзидан чиқиб кетамиз дегани эмас, лекин унинг парламент таркибий қисмига келсак, афсуски, Россия делегациясининг у ерда фаолиятини давом эттириши учун бошқа шароит йўқ», — дея қўшимча қилди Слуцкий.
Руминия россияликларга виза беришдан бош тортди
ЕХҲТ ПАнинг навбатдаги йиллик сессияси 29 июндан 3 июлга қадар Бухарестда бўлиб ўтади. Россия Федерация кенгаши Халқаро ишлар бўйича қўмитаси раҳбари Григорий Карасинга кўра, Руминия ТИВ нота юборган, унда РФ делегацияси аъзоларининг биронтасига Украинага қарши уруш туфайли мамлакатга кириш учун виза берилмаслиги айтилган.
Шу билан бирга, Россия делегацияси аввалроқ ЕХҲТ ПАнинг камида иккита сессиясида иштирок этишдан бош тортган эди - 2023 йил кузида Ереванда ва 2024 йилнинг қишида Вена шаҳрида, деб хабар қилди РБК агентлиги ассамблея котибиятига таяниб. 2022 ва 2023 йилларда Британия ва Канадада бўлиб ўтган ассамблеяларда россиялик парламентарийлар виза олиш билан боғлиқ муаммолар туфайли қатнашмаган.
2023 йил июль ойида ЕХҲТ Парламент ассамблеяси террорчилик ташкилоти деб тан олинган «Вагнер» ХҲК молиялаштирилиши муносабати билан Россияни танқид остига олди. 2023 йил февралида бўлиб ўтган ЕХҲТ ПА йиғилишида Россия делегацияси кескин танқидларга учради. «Баъзи парламентарийлар жиноий тажовузнинг шерикларидир», деди ассамблея раиси Маргарета Седерфелт ва россиялик ҳамкасбларини фуқаролик ҳуқуқлари, оммавий ахборот воситалари эркинлиги ва адолатли сайловларга путур етказаётганликда танқид қилди.
Тавсия этамиз
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди
Ўзбекистон | 23:03 / 07.04.2025
Хитойлик тадқиқотчилар Осиёда янги зилзилалар кузатилишидан огоҳлантирди
Жаҳон | 21:46 / 06.04.2025
Кам таъминланган оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
Ўзбекистон | 14:32 / 06.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти
Жамият | 17:21 / 05.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитой АҚШ вице-президентини «жоҳил ва одобсиз» деб атади
Жаҳон | 20:57
-
Пентагон Шарқий Европадаги ҳарбий контингентини қисқартириш имкониятини муҳокама қилмоқда
Жаҳон | 20:56
-
«Ташаббусли бюджет»нинг 2-мавсумида баъзи маҳаллаларга танаффус берилади
Ўзбекистон | 20:37
-
Доминикан пойтахтидаги тунги клуб томи концерт вақти қулаб тушди. 15 киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 20:29
Мавзуга оид

20:20
“Яккаланган давлат бўлмаслигимиз керак” – ЕХҲТ Парламент ассамблеяси президенти

20:13
Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи Россия компаниясига ишончли бошқарувга берилди

18:15
Зеленский фронтда хитойлик аскарлар асирга олинганини маълум қилди

11:27