Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва ICАO стратегик ҳаракатлар режасини имзолади
"Ўзавиация" агентлиги ва Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ICАO) ўртасида Ўзбекистон фуқаро авиациясида парвозлар хавфсизлигини қўллаб-қувватлаш бўйича 2024–2026 йиллар учун мўлжалланган Давлат стратегик ҳаракатлар режаси имзоланди.
Ўзбекистон Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, "Ўзавиация" агентлиги директори Тоҳир Назаров бошчилигидаги делегация 2024 йил 18 июн куни Париж шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон фуқаро авиациясида парвозлар хавфсизлигини қўллаб-қувватлаш бўйича 2024-2026 йиллар учун мўлжалланган давлат стратегик ҳаракатлар режасининг амалга оширилиши бўйича кенгашнинг биринчи йиғилишида иштирок этди.
Йиғилиш доирасида Ўзбекистон фуқаро авиациясида парвозлар хавфсизлигини қўллаб-қувватлаш бўйича 2024–2026 йиллар учун мўлжалланган Давлат стратегик ҳаракатлар режаси (COSPA) имзоланди.
Режанинг амалга оширилиши Франция авиация маъмурияти (DGCA), Франциянинг авиация ҳодисаларини текшириш ва парвозлар хавфсизлигини таҳлил қилиш Бюроси (BEA), АҚШ авиация маъмурияти (FAA), АҚШнинг транспортда хавфсизликни таъминлаш бўйича миллий кенгаши (NTSB) ҳамда ACI/ACI-Europe, AIRBUS ва Жаҳон банки билан ҳамкорликда амалга оширилишига келишиб олинди.
Ўзбекистон ICAO’га аъзо давлатлар ичида COSPA дастуридан фойдаланаётган биринчи давлат ҳисобланади.
Мавзуга оид
08:50 / 17.06.2026
Келажак авиациясини ўзгартириши мумкин бўлган 7 та самолёт
09:35 / 12.06.2026
МАКС авиакосмик кўргазмаси яна бир йилга қолдирилди
08:06 / 13.05.2026
Нью-Йоркдан Лондонга 3,5 соатда: янги авиация даври бошланмоқда
09:06 / 12.03.2026