Иқтисодиёт | 09:30 / 25.06.2024
3369
1 дақиқада ўқилади

Венгрия Ўзбекистон маҳсулотларини импорт қилиш имкониятини ўрганмоқда

Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгриянинг Aldi компанияси бошқаруви директори Бернард Хайдер билан учрашди.

Фото: "Дунё" АА

"Дунё" хабарига кўра, музокаралар чоғида Венгрия томонига Ўзбекистоннинг экспорт салоҳияти, маҳаллий корхоналарнинг тижорат таклифлари тақдим этилди.

Венгрия вакили Ўзбекистондан маҳсулот олиб киришга қизиқиш билдирди ва мамлакатнинг экспорт қилувчи корхоналари билан яқин алоқалар ўрнатишга тайёрлигини маълум қилди.

Учрашув якунида Венгрия бозорига ўзбек маҳсулотларини импорт қилиш бўйича нархлар ва талабларни чуқур таҳлил қилиш, шунингдек, мамлакатимиздан дуккакли экинларни экспорт қилиш имкониятларини ўрганиш бўйича келишувга эришилди.

Германияда ака-ука Карл ва Теодор Альбрехт томонидан 1946 йилда асос солинган Aldi компанияси дунёдаги етакчи улгуржи савдо тармоқларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда Aldi 20 та мамлакатда 10 мингдан ортиқ дўконларга эгалик қилади. 

Мавзуга оид