Самарқандда эркак ўгай ўғлини камар билан савалади
Калтакланган болада тан жароҳатлари аниқланиб, ҳозирда унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳолат юзасидан суд тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Фото: Болалар омбудсмани
Ижтимоий тармоқларда эркак кичик ёшдаги болани камар билан калтаклаётгани акс этган видео тарқалди. Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилаётганини маълум қилди.
Аниқланишича, ҳодиса 2024 йил 23 июн куни Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида содир бўлган.
36 ёшли эркак ўзи билан 2024 йилдан бирга яшаб келаётган аёлнинг 2017 йилда туғилган 6 ёшли ўғлини яшаш хонадони ҳовлисида қўлида бўлган камар билан калтаклаган.
Ҳолат юзасидан 24 июн куни терговга қадар текширув бошланган. Калтакланган болада тан жароҳатлари аниқланиб, ҳозирда унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Бу борада суд тиббиёт экспертизаси тайинланган.
Шунингдек, эркак Тойлоқ тумани тиббиёт бирлашмаси тиббий кўригидан ўтказилганда, унинг руҳиятида ўзгаришлар борлиги аниқланиб, Самарқанд вилояти руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилган. Унинг ҳолати юзасидан суд-психиатрик экспертиза тайинланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Тойлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда қўшимча ахборот берилади.
Аввалроқ, фарзандини муттасил калтаклаб келган бухоролик аёл 3 йилга қамалганди.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” билан Шарм-эл-Шейхга: ҳаммага мос келадиган ритм
Ўзбекистон | 17:00 / 24.05.2025
-
Франция суди Дуровга Норвегиядаги форумда иштирок этишига рухсат бермади
Жаҳон | 23:21 / 24.05.2025
-
«Автоойна» МЧЖ ва «Ёшлик» спорт мажмуаси сотилди. Харидорлар ким?
Иқтисодиёт | 22:51 / 24.05.2025
-
Ўзбекистоннинг ликвид захиралари жорий йилда энг юқори чўққисига чиқиб, кейин камайиб боради — S&P
Иқтисодиёт | 22:41 / 24.05.2025
Мавзуга оид

23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди

21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди

08:50 / 22.05.2025
Қозоғистонда ота-она қарамоғисиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди

08:20 / 18.05.2025