Ўзбекистон элчиси Канада генерал-губернаторига ишонч ёрлиқларини топширди
Ўзбекистоннинг Канададаги элчиси (қароргоҳи Вашингтон шаҳрида) Фурқат Сиддиқов Канада генерал-губернатори Мэри Симонга ишонч ёрлиқларини топширди.

Фото: Дунё
"Дунё" хабарига кўра, тантанали маросимдан сўнг бўлиб ўтган учрашувда Канада генерал-губернатори Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, Марказий Осиёда яхши қўшничилик, миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш борасида эришилаётган ютуқлардан яхши хабардор эканини таъкидлади.
Ўзбекистон ва Канада иқтисодиёти ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш учун катта салоҳиятга эга экани билдирилди. Шу нуқтайи назардан, доимий равишда ўзаро иқтисодий ташрифлар ва савдо миссиялари алмашинувини йўлга қўйиш таклиф этилди.
Фурқат Сиддиқов 2023 йилнинг май ойида Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси сифатида президент Жо Байденга ишонч ёрлиқларини топширган эди. Шунингдек, у октябр ойида Ўзбекистоннинг Бразилиядаги элчиси (қароргоҳи Вашингтонда) этиб тайинлангани тўғрисидаги ишонч ёрлиғи нусхасини топширган. Шу тариқа, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Бразилия ва Канадада ҳам мамлакат расмий вакили ҳисобланади.
Аввал Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Фурқат Сиддиқов 53 ёшда. У 1993 йилда Тошкент давлат техника университетини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида "ЎзДэуЭлектроникс" ҚК, Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида ишлаган. 2002 йилдан бери ТИВ тизимида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда. Хусусан, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида, Покистондаги элчи, вазирнинг ўринбосари ва биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Фурқат Сиддиқов 2017-2023 йилларда Ўзбекистоннинг АҚШ, шунингдек, ўриндошлик асосида Канада ва Бразилиядаги элчиси бўлиб ишлаган Жавлон Ваҳобов ўрнига тайинланган.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЕЧЛ. Дембеленинг голи "ПСЖ"га "Арсенал" устидан ғалаба келтирди
Спорт | 03:25
-
«Мен Украинани қутқаряпман» — Трамп
Жаҳон | 01:02
-
Нидерландиядаги музейда бола 50 млн евролик картинага шикаст етказди
Жаҳон | 00:31
-
Франция Россия ҳарбий разведкасини мунтазам равишда киберҳужумлар уюштириб келганликда айблади
Жаҳон | 23:49 / 29.04.2025
Мавзуга оид

10:13 / 29.04.2025
Канададаги парламент сайловларида либераллар ғалаба қозонди

17:10 / 27.04.2025
Канадада автомобил одамларни босиб кетди. Қурбонлар бор

18:21 / 03.04.2025
АҚШ Сенати Канада товарларига божларни бекор қилиш учун овоз берди

08:50 / 03.04.2025