Ўзбекистон | 07:11 / 29.06.2024
4266
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон президенти Туркия компаниялари раҳбарлари билан учрашди

Йўл инфратузилмасини модернизация қилиш ва қуриш, «яшил» энергетика қувватларини барпо этиш, қўшма геологик тадқиқотлар ўтказиш ва истиқболли конларни ўзлаштириш лойиҳалари муҳокама қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 28 июн куни Туркиянинг Cengiz Holding компанияси раиси Меҳмет Женгиз ва Kalyon Holding компанияси раиси Жемал Калёнжу бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш, шу жумладан, мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқларини ривожлантириш ва модернизация қилиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Президентнинг яқинда Анқарага ташрифи давомида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Туркия Ишбилармонлар кенгаши йиғилишининг якунлари қайд этилди. Эришилган келишувлар ижросини жадаллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Компаниялар томонидан истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш режалари муҳокама қилинди.

Йўл инфратузилмасини модернизация қилиш ва қуриш, «яшил» энергетика қувватларини барпо этиш, қўшма геологик тадқиқотлар ўтказиш ва истиқболли конларни ўзлаштириш лойиҳалари шулар жумласидан.

Cengiz Holding иштирокида Ўзбекистонда иккита лойиҳа муваффақиятли якунланди – Тошкент ва Сирдарё вилоятларида умумий қуввати 460 мегаваттли замонавий электр станциялар ишга туширилди. Бундан ташқари, Жиззах вилоятида қуввати 500 мегаваттдан зиёд бўлган яна бир электр станция қурилиши давом этмоқда.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти