Жамият | 17:00 / 30.06.2024
4241
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда Ўзбекистон-Покистон логистика форуми ўтказилди

Тошкентда 28-30 июнь кунлари бўлиб ўтадиган “Made in Pakistan” кўргазмаси доирасида эртага, 29 июнь куни логистика форуми ўтказилди. Ушбу форум минтақадаги логистика муаммолари ва истиқболларини муҳокама қилиш, асосий манфаатдор томонлар ўртасида мулоқот ва ҳамкорлик учун платформа яратишга мўлжалланган.

Логистика форумида соҳа мутахассислари, сиёсатчилар ва бизнес эгалари икки мамлакат ўртасидаги савдо ва алоқаларни кенгайтириш стратегияларини муҳокама қилди. 

Форум иқтисодий ва ижтимоий тараққиётни таъминловчи муҳим тармоқлар ҳисобланган — логистика ва транспорт соҳасида янги йўналишларни ўрганиш ва ҳамкорликни чуқурлаштириш учун платформа бўлиб хизмат қилмоқда.

Ушбу форумдаги муҳокамалар транзит вақтларини сезиларли даражада қисқартириш, харажатларни камайтириш ва таъминот занжирларининг умумий самарадорлигини ошириш мумкин бўлган сиёсат ва амалиётларга йўл очиши айтилди.

Маълумот учун, Покистоннинг стратегик жойлашуви Жанубий ва Марказий Осиё ҳамда яқин Шарқни боғлаб, Араб денгизи ва асосий денгиз йўлларига кириш эшиги бўлиб хизмат қилади. Покистоннинг автомобиль йўллари, Гвадар ва Карачи портлари ҳамда яхшиланган темирйўл алоқаларини ўз ичига олган инфратузилмага киритадиган инвестициялари транзит савдоси самарадорлигини оширади.

Логистика сектори икки мамлакат ўртасидаги савдо-транзит муносабатларини янада мустаҳкамлаш учун катта аҳамиятга эга. Шу мақсадда бугун бўлиб ўтган форум Покистон ва Ўзбекистоннинг давлат ва хусусий компаниялари ҳамда логистика соҳасидаги етакчи иштирокчилар, шунингдек, манфаатдор томонларни икки томонлама ва транзит савдосини ошириш учун янги имкониятларни ўрганишга жалб қилди.

Батафсил маълумот учун: E-mail: pakistanembassytashkent@gmail.com

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид