Жамият | 10:05 / 04.07.2024
3122
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги 9 мингдан ортиқ хонадонда газ таъминоти вақтинча ўчирилади

Таъмирлаш ишлари туфайли Чилонзор ва Учтепа туманларининг айрим ҳудудларига 4 июл куни соат 10:00дан 16:00гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Фото: Ҳудудгаз Пойтахт

“Ҳудудгаз Пойтахт” хабарига кўра, қуйидаги ҳудудларда газ таъминоти вақтинча ўчирилади:

Чилонзор тумани — “Мевазор”, “Яккабоғ”, “2-Қатортол” МФЙларидаги 1124 та хонадон ҳамда “Кичик Хирмонтепа”, “Хирмонтепа”, “Бўрижар”, “Меҳиржон” ва “Шуҳрат” МФЙларда кўп қаватли уйлардаги 6095 та хонадон;

Учтепа тумани — Учтепа 11-мавзе кўп қаватли уйларидаги 1895 та хонадон.

Улгуржи истеъмолчилар сони 29 та.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Руслан Сабуров
Тайёрлаган Руслан Сабуров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид