Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Берлинда. У футбол ўйини учун Шушага ташрифни бекор қилган
Фото: Shutterstock
Туркия президенти Ражаб-Тоййиб Эрдўған Германия пойтахти Берлинга етиб борди. У Туркия миллий жамоасини Европа чемпионати чоракфинали доирасидаги Нидерландияга қарши ўйинда стадиондан қўллаб-қувватлайди.
Эрдўған Берлиндаги ўйинга бориш учун Озарбойжоннинг Шушу шаҳридаги туркий давлатлар етакчилари норасмий учрашувини бекор қилганди. Туркия етакчиси мамлакат миллий жамоаси ҳимоячиси Мерих Демирал атрофидаги можаро авж олгач, Германияга бориб, футболчилар руҳиятини қўллашга қарор қилган.
Еврода сиёсий можаро: Демирал миллатчилик учун жазоланиши мумкин
Эрдўғанга Германия сафарига доимгидек рафиқаси Амина Эрдўған ва икки маслаҳатчиси ҳамроҳлик қилган. Туркия президентини аэропортда мамлакат спорт вазири Осман Ашкин Бак, туркия элчиси ва бошқа расмийлар кутиб олган.
Туркия ва Нидерландия ўртасидаги Европа чемпионати чоракфинали Берлиндаги Олимпия стадионида Тошкент вақти билан 00:00 да бошланди. Ғолиб яримфиналда Англияга қарши ўйнайди.
Мавзуга оид
20:42 / 26.09.2025
Макрон ва Эрдўғанни Ню-Йоркда нега полиция тўхтатди?
13:05 / 26.09.2025
Раисга мақтов, Россия нефти, Сурия ва F-35 бўйича санкциялар – Трамп ва Эрдўғаннинг учрашуви қандай ўтди?
07:42 / 03.07.2024
Ҳимоячи ва дарвозабон Туркияни кейинги босқичга олиб чиқди. Еврода кун ўйинлари
17:37 / 02.07.2024