«Агар Меркел Германия канцлери бўлганида уруш бўлмасди» — Виктор Орбан
Украинадаги урушни тинчитиш миссияси билан Киев, Москва ва Пекинга сафар қилган Венгрия бош вазири Виктор Орбан Германиянинг Bild нашрига интервю берди. Унинг асосий фикрлари билан таништирамиз.

Виктор Орбан, Венгрия бош вазири. Фото: Bild.de
«Менинг миссиям (Киев ва Москвага сафарлари) Украинадаги жанг майдонларида бўлажак авж олишлар олдидан ўзини оқлайди: келгуси бир неча ой ичида фронтда вазият янада оғирлашади. Қурол-яроғлар тобора кўпаймоқда, руслар тобора қатъиятли бўлиб бормоқда. Қарама-қаршилик энергияси, ўлимлар сони, қурбонлар сони сўнгги етти ой ичида рўй берганидан кўра орта бошлайди.
Мен ҳам Украина, ҳам Россия президенти билан суҳбатлашиш имкониятига эга бўлдим. Ишонинг, кейинги икки-оч ой ичида биз кутганимиздан ҳам қонли тўқнашувлар бўлади. Ҳозир уруш сиёсатидан тинчлик сиёсатига ўтишнинг айни вақти».
«[Киев ва Москвага қилинган] ташрифларнинг бош сабаби — инсонларнинг қурбон бўлаётгани. Бу энг муҳим маънавий сабаб. Буларнинг қаторида Европа манфаатлари ҳам бор, чунки Украинада бўлаётган ишлар биз учун жуда ёмон».
«Можарони фронтда ҳал қилишнинг имкони йўқ. Менинг Москва ва Киевга хитобим: «Ҳамма ҳам инсон, барчамиз тинчликни истайди, бир-бирларингни ўлдиришни бас қилинглар. Музокара бошлайлик. Ҳеч бўлмаса, ҳарбий ечим йўқлигини тушунинглар».
«Путинда бўлаётган ишлар борасида ва Россия енгиши тўғрисида аниқ таассурот бор. Зеленский ҳам шундай: у ҳам Украина енгади, деган умидда».
«Путин енгила олмайди. Унинг аскарлари, техникаси ва технологиясига қаранг. Россияни енгиш?! Буни тасаввур этиш ҳам қийин».
«Ҳар икки етакчи [Путин ва Зеленский] ўт очишни тез орада тўхтатишга қарши чиқмоқда, лекин ҳаттоки улар ҳам эртага эрталабдан бошлаб бирорта рус ва украин аскари ўлмаса яхши бўлишини тушунишади».
«Дунёда Россия ҳақида венгрлар ва уларнинг бош вазиридан яхшироқ биладиган одамлар жуда кам. Мен русларни биламан. Улар биздан мутлақо бўлакча. Уларнинг тарихи бўлак, маданияти бўлак, инстинктлари ва нуқтайи назари бўлак. Уларда озодлик ва миллий суверенитет тушунчаси ҳам бошқача.
Буни Меркел ҳам билар эди. Агар у канцлер бўлиб турганида Путин бу урушни бошламасди. Меркел ғарбдагиларнинг Россияга либерал демократия керак, деган аҳмоқона ғоясини умуман тушунмас эди».
«Мен Доналд Трампнинг Оқ уйга қайтишидан умид қиламан. У бизнесмен, у ҳамма нарсага ўз кучи билан эришган ва барча нарсага ўзининг ёндашуви бор. Бу эса жаҳон сиёсати учун яхши жиҳат. АҚШ президенти бўлиб турганида у жаҳоннинг энг мураккаб минтақаларидаги эски можароларда тинчлик ўрнатилиши учун кўп ишлар қилди. Мана, нима учун мен унга жуда ишонаман».
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
United Airlines авиакомпанияси ўз самолётларидан Starlink’ни ўчириб қўйишни бошлади
Жаҳон | 21:04
-
Шимолий Кореяда қўққисдан интернет ишламай қолди
Жаҳон | 20:41
-
Фронтда «ўргимчак уруши», Оқ уйда «айрилиш куйи» – ҳафта дайжести
Жаҳон | 20:27
-
Ўзбекистон ва Қатар ўйини сабаб «Бунёдкор» стадиони атрофидаги кўчаларда ҳаракат чекланади
Жамият | 19:35
Мавзуга оид

18:53 / 07.06.2025
«Вагнер» таркибига ёлланган ўзбекистонлик судланди

13:16 / 07.06.2025
Зеленский: «Ким Россияга босим ўтказмаса, у шерикдир»

10:22 / 07.06.2025
Экспертлар: Россияга бомбардимончиларни алмаштириш учун йиллар керак бўлади

20:53 / 06.06.2025