Туркияда «Росатом»нинг АЭС қурилиши учун пуллари хатловга олинди
Россиянинг «Росатом» корпорацияси энг йирик Россия-Туркия инвестицион лойиҳаси — «Аққую» АЭСини қуриш учун ўтказиб берган пуллар хатловга олинган, деган корпорация раҳбари Алексей Лихачёв «Россия 1» телеканалига берган интервюсида.

«Аққую» атом электр станцияси. Фото: TRT Haber
«Ўзаро ҳисоб-китоб тизими зарба остида. Улар пулларни хатловга олиб, музлатиб қўйишмоқда», — дея шикоят қилган Лихачёв «Москва. Кремл. Путин» дастури эфирида.
Топ-менежернинг сўзларига кўра, пулларнинг хатловга олинишига «Росатом» билан билан ишловчи «юридик шахслар ва банклар ўртасида зир қатнаб юрган америкаликлар» сабабчи.
Туркияда 25 млрд долларга баҳоланган ва тўлиқ Россия томонидан молиялаштириладиган АЭС лойиҳасини амалга оширишга санкциялар халақит бермоқда, деган Лихачёв. Гарчи «Росатом»нинг ўзи ғарб давлатларининг чеклов чоралари остига тушмаган бўлса-да, унинг бир нечта шуъба корхоналари санкция рўйхатларига киритилган. Уларнинг орасида ядровий қурилмаларни монтаж технологиясини ишлаб чиқувчи «Атомстрой» АЖ ва уранни бойитиш учун центрифугалар ишлаб чиқарувчи «Точмаш» ишлаб чиқариш бирлашмаси бор.
Лихачёвнинг сўзларига кўра, санкциялар ва қийинчиликларга қарамасдан, «Росатом» Туркияда илк ишга тушириладиган ва режага кўра 12 млн истеъмолчини ток билан таъминлайдиган АЭС қурилишини давом эттиради.
Туркия ва Россия ўртасида «Аққую» АЭСини қуриш ва фойдаланишга топшириш бўйича ҳукуматлараро битим 2010 йилда имзоланган эди. Ўтган йили тўртта энергоблокдан биринчисининг тантанали очилиш маросими бўлди. АЭС тўлиқ ишга туширилгач, лойиҳавий қувват Туркиянинг электр энергиясига бўлган талабининг 10 фоизини қондиради. АЭСнинг физик ишга туширилиши жорий йилга мўлжалланган.
Москва ушбу лойиҳани ўзининг «суверен фондлари» эвазига молиялаштирмоқда, деган эди Владимир Путин июн ойида ўтган фан ва таълим бўйича кенгаш йиғилишида. «Буларнинг барчаси Россия ҳисобидан», — деган эди Путин, бундай даражадаги давлат молиялаштириши «иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги»га урғу бериб.
«Аққую»дан ташқари Туркия ҳокимияти яна учта АЭС қурмоқчи, шунингдек, кичик модул реакторларни харид қилмоқчи. «Росатом»дан ташқари Туркия энергетика вазирлиги америкалик пудратчилар, шунингдек, Хитой ва Жанубий Корея компаниялари билан музокаралар олиб бормоқда, дея хабар берган Reuters вазирликнинг юқори мартабали мулозимига асосланиб.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда Ўзбекистон-Хитой транспорт факултети очилди
Ўзбекистон | 12:02
-
ЕИ ва БМТ АҚШни ХЖC судяларига қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
Жаҳон | 11:52
-
Ҳали Фаластинда ҳам имкон бор. Осиё саралашидаги интригалар
Спорт | 11:35
-
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26
Мавзуга оид

22:10 / 01.06.2025
Терговдаги қийноқлар, арзонлашган доллар ва АҚШдаги ўзбек лоббиси — ҳафта дайжести

23:46 / 27.05.2025
Депутатлар Ўзбекистоннинг ядровий зарарни қоплаш бўйича конвенцияга қўшилишини маъқуллади

16:41 / 22.05.2025
2026 йилдан Ўзбекистонда АЭС совитиш тизимларини ишлаб чиқариш бошланади

20:52 / 15.05.2025