Ўзбекистон | 20:40 / 09.07.2024
11937
2 дақиқада ўқилади

Агриппина Шин Тошкентдаги Пучон университетига ректор этиб тайинланди

Сўнгги 7 йилда мактабгача таълим тизимини бошқариб келган Агриппина Шин фаолиятини Тошкент шаҳридаги Пучон университети ректори сифатида давом эттиради. Ҳукумат қарори билан, шунингдек, Герцен ва Герасимов номидаги ОТМлар филиаллари ҳамда миллий мусиқа санъати институтига ҳам янги раҳбарлар тайинланди.

Фото: Kun.uz

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан, Тошкент шаҳридаги 4 та олийгоҳга раҳбарлар тайинланди.

Виктор Вениаминович Нам Тошкент шаҳридаги Пучон университети ректори лавозимдан озод қилинди. Унинг ўрнига Агриппина Васильевна Шин тайинланди.

  • Агриппина Васильевна Шин 2017 йилдан мактабгача таълим вазири, 2023 йилдан Мактабгача таълим агентлиги директори сифатида ишлаб келаётган эди. Агентлик фаолияти ўтган ҳафта тугатилганди.

Қаҳрамон Танзилович Олимов Тошкент шаҳридаги “А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети” федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалининг ижрочи директори лавозимдан озод қилинди. Унинг ўрнига Виктор Вениаминович Нам тайинланди.

Элдор Содиқович Йўлдошев Тошкент шаҳридаги “С.А.Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти” федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалининг директори лавозимидан озод қилинди. Унинг ўрнига Иқбол Мамасодиқович Мелиқўзиев тайинланди.

Элдор Ўралович Шерманов Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтининг ўқув ишлари бўйича проректори – ректори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб 6 ой синов муддати билан тайинланди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти