Жаҳон | 17:30 / 09.07.2024
13201
6 дақиқада ўқилади

Россиянинг сўнгги вақтлардаги энг йирик зарбаси оқибатлари. Фотосуратлар

Украинадаги урушнинг 866-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Россия қўшини Украина бўйлаб ёпирилма ракета зарбалари йўллади.
  • Киевда Россия зарбаси оқибатида «Охматдет» болалар шифохонаси биноси вайрон бўлди. РФ мудофаа вазирлиги эса шифохонага украинларнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталари қолдиқлари тушганини хабар қилган — аммо ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоёзувларга кўра, бу россияликларнинг Х-101 ракетаси тўғридан тўғри келиб урилиши бўлган.
  • Виктор Орбан Пекинга ташриф буюрди ва Си Жинпинг билан учрашди. Бунгача у Киев ва Москвада бўлганди.
  • Белгород области Николское қишлоғида украинлар зарбаси оқибатида уч киши ҳалок бўлган.
  • Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Россияга учиб келди ва Владимир Путин билан музокаралар ўтказди.
  • ФСБ Украина махсус хизматлари томонидан Ту-22М3 русумли бомбардимончи самолёт олиб қочилишига бўлган уринишнинг олди олингани ҳақида эълон қилди.

Россия қўшини 8 июл куни Украина бўйлаб сўнгги ойлардаги энг йирик ракета зарбаларини йўллади. Украина қуролли кучлари ҳаво кучлари қўмондонлиги маълумотига кўра, мамлакат бўйлаб турли типдаги жами 38 ракета йўлланган — шаҳарларга ҳам қанотли, ҳам баллистик ракеталар учиб келган, шундан 30 таси ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари орқали уриб туширилган. Зарбалар Киев, Днипро, Кривий Риҳ ва бошқа шаҳарларга келган. Украина ҳукумати бу зарбалар нишони фуқаролик инфратузилмалари бўлганини билдирди. Киевда ракеталардан бири «Охматдет» болалар шифохонаси биносини вайрон қилди.

РФ мудофаа вазирлиги ва Кремл эса Россия қўшини фақат «муҳим инфратузилма объектлари, у ёки бу даражада ҳарбий салоҳият билан боғлиқ бўлган ҳарбий нишонлар»га зарба беришини айтишда давом этмоқда. Қуйида Россиянинг 8 июл куни Киев ва Украинанинг бошқа шаҳарлари бўйлаб ракета зарбалари оқибатлари акс этган суратлар.

Покровск, Донецк области

Донецк областининг Покровск шаҳрига россияликлар томонидан ракета зарбаси йўлланиши оқибатида уч киши ҳалок бўлган — улар битта корхона ишчилари бўлишган, деб хабар беради регион раҳбари Вадим Филашкин
Фото: Украина ФВДХ

Киев 

Россия ракета зарбаларидан бири Киевдаги «Охматдет» болалар шифохонасига келиб тушган. Шифохона ҳудудида икки киши ҳалок бўлиб, 32 киши жароҳатланган, жабрланганлар орасида саккиз нафар бола ҳам бор
Oleksandr Magula / Suspilne Ukraine / JSC «UA:PBC» / Global Images Ukraine / Getty Images
Зарбалар Киевнинг бошқа районларига ҳам йўлланган. Шаҳар ҳарбий маъмурияти маълумотига кўра, Украина пойтахтида жами 31 киши ҳалок бўлиб, 117 киши жароҳатланган
Reuters / Scanpix / LETA
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Шевченково районида ракета зарбаси оқибатида турар жой биноси қулаган. Қутқарувчилар бир кун давомида харобаларни тозалаш ишларини давом эттиришган. 9 июл тонгида харобалар остидан беш кишининг жасади чиқди, деб хабар беради Киев мэри Виталий Кличко. Уйда жами 12 киши ҳалок бўлган
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
РФ ҳукумати, жумладан мудофаа вазирлиги болалар шифохонасига Россия ракетаси эмас, украинларнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими учирган ракета қулаганини айтмоқда. Украина хавфсизлик хизмати зарба келиб тушган жойдан Россиянинг Х-101 стратегик қанотли ракетаси қолдиқлари топилганини маълум қилди
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
«Охматдет» («Охрана материнства и детства» – Оналик ва болалик муҳофазасининг қисқартмаси) Украинадаги энг йирик кўп тармоқли болалар шифохонаси ҳисобланарди
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Киевнинг Шевченково райони Черновола кўчасидаги ушбу шифохонада ҳар йили 18 минггача бола даволанади
Anton Shtuka / AP / Scanpix / LETA
Киев метросининг «Лукяновская» бекати ҳудудидаги вайронгарчилик. Унинг яқинида «Артём» қурол заводи жойлашган, бу завод Россиянинг кенг кўламли босқини бошланганидан буён бир неча бор Россия зарбалари нишонига айланган
Anton Shtuka / AP / Scanpix / LETA
Украинада 9 июл куни ракета зарбаси қурбонлари хотирасига мотам куни деб эълон қилинди
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Украина президенти Володимир Зеленский харобаларни тозалаш ишлари билан 400 га яқин қутқарувчи шуғулланаётганини маълум қилган. «Одамларимизни қутқараётган ва уларга ғамхўрлик қилаётганларга, бунда иштирок этаётган ва ёрдам бераётганларнинг барчасига раҳмат», — дея ёзган Зеленский
Aleksandr Gusev / SOPA Images / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA

Днипро 

Днипрода Россия ракета ҳужуми оқибатида ўнта кўп квартирали уй, иккита ётоқхона, коллеж ва дўкон шикастланган, деб хабар беради Днипропетровск области раҳбари Сергей Лисак
ДнепрОДА / Anadolu / Getty Images
Днипрода 12 киши, жумладан болалар жароҳатланган
ДнепрОДА телеграм-канали

Кривий Риҳ 

Днипропетровск областида ракета зарбаси оқибатида жами 11 киши ҳалок бўлиб, 47 киши жабрланган. Қурбонларнинг аксари Украина президент Володимир Зеленский туғилган шаҳар Кривий Риҳга тўғри келади
Mykola Synelnykov / Reuters / Scanpix / LETA
Кривий Риҳда Россия ракета зарбаси келтирган вайронгарчилик
Mykola Synelnykov / Reuters / Scanpix / LETA
Кривий Риҳда ракета зарбаси келиб тушган жойда ишлаётган қутқарувчи
Сергей Лисакнинг Telegram-канали

Мавзуга оид