Жамият | 07:20 / 11.07.2024
4314
1 дақиқада ўқилади

Россияда қаровсиз қолган 7 бола Ўзбекистонга қайтарилди

Болалар тегишли марказга жойлаштирилган. Улар кейинроқ ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга топширилади.

Фото: Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

Россияда қаровсиз қолиб кетган 7 нафар бола Ўзбекистонга олиб келинди. Daryo.uz’нинг ёзишича, Россияда оғир вазиятга тушиб қолган 10 нафардан ортиқ хотин-қизларни ҳам Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда.

Маълум қилинишича, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Озода Парпибоева бошчилигидаги турли масъул ташкилотлар вакилларидан иборат делегация Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида хизмат сафарида бўлиб қайтган.

Ташриф жараёнида қатор фирма ва ташкилотларда меҳнат қилаётган 300 нафардан ортиқ хотин-қизларнинг меҳнат шароитлари ўрганилган ва улар билан яқиндан суҳбатлашилган. Жараёнда оғир вазиятга тушиб қолган 10 нафардан ортиқ хотин-қизларнинг мамлакатга қайтишига кўмаклашиш бўйича чора-тадбирлар белгиланган.

Россия Федерациясининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларида сақланаётган, ота-онаси томонидан қаровсиз ёки назоратсиз қолдириб кетилган 7 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилган. Улар тегишли марказга жойлаштирилган.

Қайд этилишича, болалар кейинроқ ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга топширилади.

Руслан Сабуров
Тайёрлаган Руслан Сабуров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид