Иссиқ кунда нега совуқ сув ичмаслик керак — мутахассис изоҳ берди

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жазирама кунларда кўпчилик муздек сув ичиб, чанқоғини босишга уринади. Музлаткичда турган мева-сабзавотларни истеъмол қилганда, ҳовур пасайгандай туюлади. Аммо ёз чилласида паст ҳароратдаги маҳсулотлар организмни совитишга эмас, аксинча қиздиришга хизмат қилиши ҳақида билармидингиз? Хўш, мутахассиснинг бу борадаги хулоса ва тавсиялари қандай?
Миллий тиббиёт маркази директори ўринбосари Акмал Раҳматуллаев ССВ матбуот хизматига шу ҳақда сўзлаб берди:
— Иссиқ кунларда муздек сув ва маҳсулотлардан тийилиш керак, — дейди мутахассис. — Бу тавсияни фақат томоқ ёки бошқа ички аъзоларни шамоллатиб қўймаслик учунгина бермаймиз.
Гап шундаки, юқори ҳароратда тана ўзини табиий совитиш хусусиятига эга. Айни сабабдан иссиқда кўп терлаймиз. Бундай пайтда муздек сув ичсак нима бўлади? Организм, аввало, уни иситишга мажбур бўлиб, икки ҳисса кўп энергия сарфлайди. Оқибатда тана совиш ўрнига янада қизийди. Бу эса организм учун стресс.
Худди шундай, музқаймоқ ёки оқсилга бой бошқа маҳсулотларни ҳазм қилиш учун ҳам организм ўзидан жуда кўп иссиқлик чиқариши керак. Бунинг учун, биринчи галда, тана ошқозонга тушган муздек маҳсулотни нормал ҳароратгача қиздириши лозим.
Бу жараён эса организмни зўриқтириб, шундоқ ҳам иссиқ танада ҳарорат ошишига олиб келади. Оқибатда кучли чарчоқ ва ланжлик ҳисси юзага келади. Бош ёки юрак соҳасида оғриқлар пайдо бўлади.
Қолаверса, терлаб совуқ сув ичиш қон томирларини торайтириб, спазм ҳосил қилади ва организмда овқатнинг қайта ишлаш жараёнларини секинлаштиради.
Муздек суюқлик ёғли таомлар билан ичилганда ёғнинг организмга сўрилиши қийинлашади. Бу ҳам саломатлик учун жуда хавфли.
Шунингдек, паст ҳароратли маҳсулотлар овқат ҳазм қилиш учун зарур бўлган ферментлар ишлаб чиқарилишини блоклаб, иммунитетни пасайтиради. Бундан ташқари, шамоллаш, ангина ва бурун-ҳалқум йўлининг бошқа касалликларига сабаб бўлиши мумкин.
Баъзи маҳсулотлар буйраклар фаолияти бузилишига олиб келиб, пешоб ажратиш жараёнини тезлаштиришини ҳам унутмаслик керак. Бу эса организмда сувсизланишни келтириб чиқаради. Тарвуз, манго, арпабодиён, селдерей, қушқўнмас шулар жумласидан.
Аччиқ қалампир таркибида капсаицин моддаси мавжуд. У танани бир муддат қиздиради. Аммо жазирама пайтида аччиқ овқат аҳволни янада ёмонлаштириши мумкин. Қолаверса, қалампир иссиқ пайтда танада кучли терлашни ҳосил қилади. Оқибатда организм сезиларли миқдорда сув йўқотади.
Жазирамада газланган, энергетик ва алкогол ичимликлар, қаҳва истеъмол қилиш тавсия этилмайди.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Кремл: Украина билан музокаралар янги босқичи меморандумларни ўрганиб чиққандан сўнг келишилади
Жаҳон | 14:25
-
Оролбўйи иқлимида ёғингарчиликни модификациялаш технологиялари жорий этилади
Ўзбекистон | 14:24
-
Қозоғистон ва Ўзбекистон болалар саратони бўйича академик марказ ташкил қилади
Ўзбекистон | 14:03
-
Ҳиндистонда кучли ёмғир 44 кишининг ҳаётига зомин бўлди
Жаҳон | 13:35
Мавзуга оид

21:49 / 03.06.2025
Олимлар микропластик инсон вужудига қандай таъсир қилишини тушунтирди

23:51 / 19.05.2025
Олимлар жазирама ва сув тошқинларининг яширин хавфини аниқлади

17:23 / 14.05.2025
Жазирамада организмни қандай ҳимоялаш лозим? – ССВ тавсиялари

18:19 / 01.04.2025