Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон ва Ўзбекистон болалар саратони бўйича академик марказ ташкил қилади
Қозоғистон ва Ўзбекистон болалар саратони бўйича академик марказ ташкил қилиш бўйича келишиб олди.
Қозоғистоннинг "Казахстанская правда" электрон нашрининг ёзишича, Тошкентда бўлиб ўтган "Болалар учун мулоқот: Марказий Осиё ва ЮНИСЕФ" юқори даражадаги конференцияси доирасида Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Акмарал Алназарова ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлари Асилбек Худоёров ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
Томонлар соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, жумладан, тиббий хизматлар сифатини ошириш, тиббий ёрдам кўрсатишда тажриба алмашиш, бирламчи тиббий-санитария ёрдами бўйича мамлакатлар коалицияси доирасида ўзаро ҳамкорлик, шунингдек, Оролбўйи аҳолиси саломатлигига таъсир этувчи экологик омилларни комплекс ўрганишга қаратилган қўшма илмий лойиҳаларни муҳокама қилдилар.
Мулоқот чоғида болалар саломатлигини муҳофаза қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Қозоғистон болалар саратони бўйича Халқаро академик марказ яратишни таклиф қилиб, уни амалга оширишда фаол иштирок этишга тайёрлигини билдирди.
Шунингдек, Миллий илмий онкология маркази негизида Катталар онкологияси ва онкогематологияси бўйича халқаро ҳаб, шунингдек, UMC юрак маркази негизида болалар кардиожарроҳлиги халқаро ҳабини ташкил этиш, жумладан, қорақалпоғистонлик болаларга ёрдам кўрсатиш имкониятларини ҳам таклиф этилди.
Учрашув якунлари бўйича жорий йилда Ўзбекистонда қозоқ тиббиёти кунлари ва 2026 йилда Қозоғистонда ўзбек тиббиёти кунларини ўтказиш бўйича келишувга эришилди.
Томонлар, шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасида Халқаро ҳаб ташкил этиш таклифини қўллаб-қувватлади.
Мавзуга оид
17:54 / 07.07.2026
Қозоғистон Конституциявий суди Тўқаевга яна президентликка номзодини қўйишга рухсат берди
17:42 / 06.07.2026
Қозоғистоннинг бош масжиди Назарбоев шарафига «Нурсултон» номини олди
09:10 / 03.07.2026
Қозоғистонда қийин аҳволга тушган фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилди
22:06 / 30.06.2026