Ўзбекистон | 10:22 / 15.07.2024
3951
2 дақиқада ўқилади

Жазони ижро этиш муассасаларида алкотестердан фойдаланиш бошланади

Манзил-колонияларида жазо муддатларини ўтаётган 9603 нафар маҳкумлар томонидан 2023 йилда 371 та алкогол маҳсулотларни истеъмол қилиш билан боғлиқ қўпол тарзда тартиббузарлик содир этилган.

Фото: Shutterstock

“Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги буйруқ лойиҳаси эълон қилинди.

Манзил-колонияларида жазо муддатларини ўтаётган 9603 нафар (9169 нафар эркаклар, 434 нафар аёллар) маҳкумлар томонидан 2023 йилда 371 та алкогол маҳсулотларни истеъмол қилиш билан боғлиқ қўпол тарзда тартиббузарлик содир этилган.

Манзил-колонияларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар соқчисиз, аммо назорат остида сақланиши, яъни муассаса ҳудудида эркин ҳаракатланишга имконияти мавжудлиги, шу билан бир қаторда, иш билан боғлиқ тарзда муассаса ҳудудидан ташқарида ҳам бўлишлари натижасида уларни назорат қилиш жараёнида қийинчиликлар юзага келтиради.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, манзил-колонияларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар томонидан алкогол маҳсулотлари, шунингдек таркибида спирт бўлган бошқа маҳсулотларни истеъмол қилиш ҳолатлари фактини тезкорликда аниқлаш мақсадида колония фаолиятига алкотестер мосламаларини жорий қилиш ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда алкотестер мосламаларидан фойдаланиш тартибини белгилаш зарурияти мавжуд.

Буйруқ лойиҳасида Ўзбекистон ички ишлар вазирининг 2012 йил 29 декабрдаги 174-сон буйруғини амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқлаштириш билан бир қаторда, манзил-колониялари навбатчилик қисмларига алкотестер воситасини ўрнатиш ҳамда мазкур муассасаларда жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар томонидан содир этилаётган тартиббузарликлар сонини камайтириш мақсади кўзланган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти