Жаҳон | 12:31 / 16.07.2024
1908
2 дақиқада ўқилади

Латвия Беларус автомобилларининг мамлакатга киришини тақиқлади

Қарор Европа Иттифоқи томонидан РФ ва Беларусга нисбатан жорий қилинган санкцияларни четлаб ўтиш хавфини камайтириш мақсадида қабул қилинган. Тақиқ дипломатик ва консуллик ваколатхоналари автомобилларига тааллуқли эмас.

Фото: Оксана БРОВАЧ

2024 йил 16 июлдан бошлаб Беларус Республикасида рўйхатдан ўтган транспорт воситалари - енгил автомашиналарни бошқараётган шахсларнинг Европа Иттифоқига Латвия-Беларус ва Латвия-Россия назорат-ўтказиш пунктлари орқали кириши тақиқланади. Бу ҳақда 15 июл, душанба куни Болтиқбўйи республикаси давлат даромадлари хизмати маълум қилди. Хабарда қайд этилганидек, бу қарор Европа Иттифоқи томонидан Россия ва Беларусга нисбатан жорий қилинган санкцияларни четлаб ўтиш хавфини камайтириш мақсадида қабул қилинган.

Қарор дипломатик ва консуллик ваколатхоналари, жумладан, делегациялар, элчихоналар ва миссиялар фойдаланиши учун мўлжалланган автотранспорт воситаларига тааллуқли эмас.

Хабарда, шунингдек, агар Беларусда рўйхатдан ўтган автомашинани бошқараётган хусусий шахс Латвияга киришга уринган давлат ҳудудига қайтишдан бош тортса, божхона органлари транспорт воситасини мусодара қилиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкинлиги айтилади. Шу билан бирга, Европа Иттифоқидан Беларусга БРда рўйхатдан ўтган енгил автомобиллар билан қайтишга рухсат берилади. Бунда, улар товарлар сифатида декларация қилинмаслиги ва фақат транспорт воситаси сифатида фойдаланилиши талаб этилади, дея маълумот берди давлат даромадлари хизмати.

Европа Иттифоқи Беларусга қарши 8-санкция пакетини маъқуллаб, БРга нисбатан қўлланган чекловчи чораларни асосан Россияга қарши жорий қилинган санкцияларга мослаштирди. Минскка ўз даромад манбаларини диверсификация қилиш имконини берувчи товарлар импорти тақиқланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид