Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси ходимлари рағбатлантирилади
Ихтисослаштирилган (психиатрия, фтизиатрия ва пулмонология, педиатрия) ТИЭК вазифалари ва штат бирликлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлараро ва туман (шаҳар) ТИЭКга ўтказган ҳолда тугатилади.
“Ногиронликни белгилаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, тиббий-ижтимоий экспертиза фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида 2024 йил 1 октябрдан:
- ТИЭК ходимларини улар фаолияти самарадорлигининг энг муҳим кўрсаткичлари (KPI) бажарилишидан келиб чиқиб рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади;
- ихтисослаштирилган (психиатрия, фтизиатрия ва пулмонология, педиатрия) ТИЭКнинг вазифалари ва штат бирликлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлараро ва туман (шаҳар) ТИЭКга ўтказган ҳолда тугатилади;
- жойлардаги ТИЭКга педиатр, психиатр, фтизиатр штатлари ажратилади.
2025 йил 1 апрелгача қуйидаги вазирлик ва идоралар ногиронлиги бўлган шахсларни касбга, таълимга ва спортга йўналтириш тартибини ишлаб чиқади:
➖Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги – тарбия ва таълимга йўналтириш бўйича;
➖Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги – касбга тайёрлаш ва йўналтириш бўйича;
➖Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги – бандликни таъминлаш бўйича;
➖Спорт вазирлиги, Миллий паралимпия қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги – оммавий спорт ва параспортга йўналтириш бўйича.
Мавзуга оид
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
08:27 / 17.03.2026
Лойиҳаолди ҳужжатлар экспертизасида бир қатор амалиётлар бекор қилинади
11:57 / 13.02.2026
“Истанбул суд тиббий экспертизасига ҳозирча жасад олиб келинмади” – Сайёра Эргашалиеванинг вафоти юзасидан муносабат билдирилди
09:17 / 08.11.2025