Ўзбекистон | 13:40 / 22.07.2024
2450
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея университетида "Ўзбекшунослик" кафедраси очилди

"Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университети ташаббуси билан Корея Республикасининг Намсеул университетида "Ўзбекшунослик" кафедраси очилди.

Фото: "Дунё" АА

"Дунё" хабарига кўра, "Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университети Туризм кафедраси мудири Акмал Одилов ҳамда кафедра ўқитувчиси Муслима Амириддинова Намсеул университетига ташриф буюрди. Сафар давомида университет вице-президенти, профессор Юн-Сеок Ли ва бошқа масъуллар билан учрашув ўтказилди. Унда икки университет вакиллари келишуви асосида очилаётган "Ўзбекшунослик" кафедраси фаолиятини қўллаб-қувватлаш масалалари кўриб чиқилди.

Томонлар кафедранинг Ўзбекистон тарихи ва маданияти, ўзбек тили ва адабиётини Корея Республикасида кенг тарғиб қилишда муҳим ўрин эгаллашига умид билдирдилар.

Намсеул университети вице-президенти Юн-Сеок Ли "Ўзбекшунослик" кафедрасига масъул этиб университетнинг ўзбекистонлик профессори Зойир Сатторовни тайинланганини маълум қилди.

Мавзуга оид