Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон университетлари ЕИ тадқиқот дастурларида иштирокини кучайтиради
Тошкент иқтисодиёт ва технологиялар университетида “Ўзбекистоннинг илмий салоҳиятини ривожлантириш: Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик куни” мавзусида конференция бўлиб ўтди. Тадбирда Horizon Europe ва Erasmus+ дастурларида Ўзбекистон иштирокини кенгайтириш, талабалар ва тадқиқотчилар алмашинувини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ташаббуси билан Тошкент иқтисодиёт ва технологиялар университетида Европа Иттифоқи билан таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасидаги ҳамкорликка бағишланган конференция ташкил этилди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар қилди.
ТИВ маълумотига кўра, анжуманда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Мунира Аминова, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Тойво Клаар, олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Сардор Ражабов, Европа Комиссияси вакиллари, шунингдек мамлакатдаги 100 дан ортиқ олий таълим муассасаларининг раҳбарлари ва мутахассислари иштирок этди.
Конференциядан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистоннинг Horizon Europe дастури ҳамда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Erasmus+ лойиҳаларида иштирокини янада кенгайтириш, таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат бўлди. Еврокомиссия вакиллари Ўзбекистон ушбу дастурларда фаол иштирок этиши учун зарур инсон ресурслари ва илмий базага эга эканлигини таъкидлади.
Тадбир давомида Erasmus+ дастури доирасида ҳамкорликни чуқурлаштириш имкониятлари, талабалар ва тадқиқотчилар алмашинувини кенгайтириш, қўшма илмий лойиҳаларни йўлга қўйиш, шунингдек Ўзбекистон университетлари ва илмий ташкилотларининг Европа тадқиқот ташаббусларида иштирок этиши бўйича батафсил маълумот берилди.
Қайд этилишича, мазкур ташаббуслар Самарқандда бўлиб ўтган “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” биринчи саммити ҳамда Ўзбекистон президентининг Белгияга ташрифи чоғида эришилган келишувларнинг мантиқий давоми сифатида баҳоланди. Томонлар илмий ва инновацион ҳамкорликни кенгайтириш ва Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи тадқиқот дастурларида иштирокини кучайтириш тарафдорлигини тасдиқлади.
Мавзуга оид
08:53
Стармер истеъфосидан сўнг ЕИ – Буюк Британия саммити қолдирилди
08:58 / 19.06.2026
Орбансиз саммит: ЕИ Украина бўйича ягона позицияга келди
08:22 / 19.06.2026
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни илк бор бир йилга узайтирди
09:45 / 16.06.2026