Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2030 ва 2034 йилги қишки Олимпиада ўйинлари мезбонлари тасдиқланди
АҚШ ва Франция шаҳарлари 2030 ва 2034 йилда қишки Олимпия ўйинларига мезбонлик қилади.
Америка Қўшма Штатларининг Солт-Лейк-Сити шаҳри 2034 йилда қишки Олимпия ўйинларига мезбонлик қилади. Бу қарор Халқаро Олимпия Қўмитаси томонидан тасдиқланди.
Юта штати маркази 32 йилдан сўнг иккинчи марта қишки Олимпия ўйинларига мезбонлик қилади. Солт-Лейк Сити бу ўйинларни қабул қилишга ягона даъвогар эди.
Солт-Лейк-Сити ХОҚ сессиясида 83 та овоз олди, 6 нафар делегат қарши овоз берди.
Бу шаҳар 2002 йилда ҳам қишки ўйинларга мезбонлик қилган. АҚШ терма жамоаси Олимпиадада қўлга киритилган совринлар сони бўйича иккинчи (34) ва медаллар рейтингида Норвегия ва Германиядан кейин учинчи ўринни эгаллаган эди.
Шу билан бирга, 2030 йилги қишки олимпиадани Франциянинг Алп тоғларидаги бир неча шаҳарлар қабул қилади. Бироқ, қайд қилинишича, Франция ҳали молиявий кафолатларни бермаган.
ХОҚ сессиясида, агар мезбон томон Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг (WADA) допингга қарши курашдаги устуворлигини тан олмаса, ўйинларни ўтказиш бўйича шартнома бекор қилиниши мумкинлиги эълон қилинди.
Навбатдаги қишки олимпия ўйинлари 2026 йилда Италиянинг Милан ва Кортина-д’Ампеццо шаҳарларида ўтказилади.
Мавзуга оид
21:45 / 07.05.2026
ХОҚ Беларус спортчилари учун барча чекловларни бекор қилди
22:55 / 26.03.2026
Трансгендер спортчиларга Олимпиада аёллар мусобақаларида иштирок этиш тақиқланди
09:33 / 23.02.2026
Веронада қишки Олимпия ўйинларининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди
09:03 / 12.02.2026