Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада собиқ депутатга суиқасд қилган шахс қўлга олинди
18 ёшли йигит собиқ депутат Ирина Фарионга суиқасд қилганликда гумонланмоқда.
Украина Олий Радаси собиқ депутати Ирина Фарионнинг ўлдирилишида гумон қилинган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский хабар берди.
Қайд қилинишича, гумонланувчи 18 ёшли йигит бўлиб, Днепрда қўлга олинган. У жиноятга тайёргарлик кўриш вақтида Лвов шаҳрида камида учта квартирани ижарага олган. Тергов тахминига кўра, ҳибсга олинган шахс фақат ижрочи бўлиши мумкин.
19 июл куни кечқурун номаълум шахс Лвов шаҳрида Ирина Фарионнинг бошига қарата ўқ узди. У оғир аҳволда шифохонага ётқизилди, кейинчалик вафот этди. Украина Ички ишлар вазирлиги Ирина Фарион ҳаётига суиқасд қилинган жойда камералар ишламаётганини маълум қилди.
Ҳодиса юзасидан одам ўлдиришга суиқасд моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилиб, кейинчалик у қасддан одам ўлдириш тоифасига ўзгартирилди.
Фарион 60 ёшда эди ва 2012-2014 йилларда Олий Рада депутати бўлган. 2015 йилда Россия Тергов қўмитаси унга нисбатан қотилликка чақириш, нафрат ва адоватни қўзғатиш моддалари бўйича жиноий иш қўзғатган.
2023 йил ноябрида Украинада Фарионга қарши жиноий иш очилди. У интервюларидан бирида Украина Қуролли Кучларининг рус тилида сўзлашувчи ҳарбий хизматчиларини украиналиклар деб аташ мумкин эмаслигини таъкидлаган. Ҳодиса юзасидан тўртта модда, жумладан, фуқароларнинг ирқи, миллати, минтақавий мансублигига қараб тенг ҳуқуқлилигини бузиш, шунингдек, ҳарбий хизматчининг шаъни ва қадр-қимматини ҳақорат қилиш бўйича жиноят иши қўзғатилди. Шундан сўнг у Лвов политехника гуманитар ва ижтимоий фанлар институтининг украин тили кафедраси профессори лавозимидан озод этилди, аммо шу йилнинг май ойида қайта тикланган эди.
Мавзуга оид
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
20:34 / 19.06.2026
Капотнядаги заводга Россия ракетаси тушгани маълум қилинди
18:17 / 19.06.2026
Соловёв дронлар ҳужумини тасвирга олганларни қамашни талаб қилди
08:58 / 19.06.2026