Олий таълим муассасалари ва таълим йўналишларини танлаш бошланди
Бугун, 27 июлдан давлат имтиҳонидан ўтган абитуриентларга йўналиш ва ОТМ танлашга рухсат берилди. Бунинг учун my.uzbmb.uz платформасининг “Олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул” бўлимига кириб, “Хизматдан фойдаланиш” тугмаси босилади ва “ОТМ танлаш” бўлимига ўтилади.

Фото: Kun.uz
Олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовларида иштирок этган абитуриентларга олий таълим муассасалари ва таълим йўналишларини танлаш бошланди. Бу ҳақда Билимларни баҳолаш агентлиги маълум қилди. Танлов 27 июлдан 10 августгача 15 кун давом этади.
Бунинг учун my.uzbmb.uz платформасининг “Олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул” бўлимига кириб, “Хизматдан фойдаланиш” тугмаси босилади ва “ОТМ танлаш” бўлимига ўтилади. Дастлаб абитуриент “Танлов устуворлиги” ва “Мақсадли қабул” бўйича ўз танловини амалга оширади. Шундан сўнг абитуриент тест топширган фанлар мажмуаси ва таълим тилига мос бўлган бештагача олий таълим муассасаси ва таълим йўналишини таълим шакли билан бирга танлайди. Бунда таълим йўналишларини бир олий таълим муассасаси ёки турли олий таълим муассасалари доирасида танлаш мумкин.
Таълим йўналишларини танлаб, “Сақлаш” тугмаси босилгандан сўнг маълумотларни тасдиқлаш учун абитуриентнинг телефон рақамига СМС хабар юборилади. СМС хабардаги кодни дастурга киритиш орқали маълумотлар тасдиқланади.
Маълумотлар тасдиқланганидан сўнг, “Абитуриент қайд варақаси” шаклланади. Қайд варақада абитуриент танлаган танлов устуворлиги, таълим шакллари, олий таълим муассасалари ва таълим йўналишлари акс этган бўлади. Юклаб олиш тугмаси орқали абитуриент қайд варақасини юклаб олиши мумкин. Абитуриентлар таълим йўналишларини танлаш муддати якунлангунга қадар ўз маълумотларини ўзгартиришлари ва қайд варақасини қайта юклаб олишлари мумкин.
Абитуриентларнинг талабаликка тавсия этилган ёки этилмагани тўғрисидаги якуний танлов натижалари таълим йўналишларини танлаш тўлиқ якунлангандан сўнг бир ҳафта муддатда эълон қилинади.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитой атом энергетикаси соҳасида дунёда етакчига айланди
Жаҳон | 00:46
-
Ўзбекистон фуқароларининг БААга кириши тақиқлангани ҳақидаги хабарлар асоссиз — ТИВ вакили
Жаҳон | 00:31
-
Дубай туристлар учун янги талабларни эълон қилди
Жаҳон | 00:19
-
«Ливерпул» «Тоттенҳем»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, АПЛ чемпионлигини қўлга киритди
Спорт | 23:12 / 27.04.2025
Мавзуга оид

22:06 / 14.03.2025
Ижтимоий тоифадаги абитуриентларга қўшимча грант ажратилади

16:16 / 13.03.2025
Бакалавриатга қабул учун тест топшириқлари сони ва баҳолаш тартиби тасдиқланди

16:36 / 24.01.2025
Дипломи Ўзбекистонда тан олинадиган дунё олийгоҳлари рўйхати эълон қилинди

16:29 / 22.01.2025