Жаҳон | 19:08 / 27.07.2024
8224
1 дақиқада ўқилади

Таиланд кам таъминланган 50 млн аҳолига 275 доллардан тарқатади

Мамлакат ушбу дастур орқали ўз иқтисодиётини жонлантиришни мақсад қилган.

Сеттҳа Тҳавесин Фото: Lauren DeCicca/Getty Images

Таиланд ҳукумати кам таъминланган 50 миллион аҳолига 10 минг бат (275 доллар) тарқатишни режалаштирмоқда, деб хабар берди Business Insider.

Таиланд нақд пул тарқатиш дастури орқали ўз иқтисодиётини пандемиядан келиб чиққан таназзулдан чиқишига умид қилмоқда.

Бош вазир Сеттҳа Тҳавесин сўзларига кўра, «Рақамли кармон» деб номланган дастур йилига 840 минг бат ёки 23 минг доллардан кам даромад оладиган ҳар бир кишига 10 минг бат ёки тахминан 275 доллар тўлашни назарда тутади.

«Биз аҳолининг тахминан учдан икки қисми ҳақида гапиряпмиз. Тахминан 50 миллион киши дастурда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин», деди бош вазир.

Нақд пул тарқатиш ғояси бош вазирнинг ўтган йили лавозимга киришишидан олдин сайлов кампаниясидаги асосий ваъдаси эди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид