Россияда чет элликларга SIM-карта бериш талаблари кучайтирилади
Қонунчиликдаги янгиликка кўра, чет элликлар 10 тагача, маҳаллий аҳоли 20 тагача SIM-карта олиши мумкин.

Фото: Depositphotos
Россия Давлат Думасининг Ахборот сиёсати қўмитаси депутатларга Россия фуқароларини мобил алоқадан фойдаланган ҳолда жиноятлардан ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилишни тавсия этди.
Ташаббус абонентларнинг номига расмийлаштирилган барча рақамлар тўғрисида уларни хабардор қилишни назарда тутади, хорижликлар томонидан SIM-карталарни сотиб олиш қоидаларини кучайтиради, шунингдек, мессенжерларда оммавий каналларини анонимликдан чиқариш тартибини ўрнатади.
Ҳужжат Давлат Думасига тақдим этилган ва июн ойида биринчи ўқишда қабул қилинган эди. Қўмита раиси Александр Хинштейн таъкидлаганидек, иккинчи ўқишда депутатлар ташаббусни якунлаб, бир нечта тузатишларни маъқулладилар. Шундай қилиб, хорижликлар учун 10 дан ортиқ абонент рақамларини рўйхатдан ўтказишни тақиқлаш жорий этилди.
Хусусан, Россия фуқаролари учун ҳам SIM-карталар сонига чеклов жорий этилмоқда – улар 20 дан ортиқ рақамни рўйхатдан ўтказа олмайди.
Бундан ташқари, қўмита, шунингдек, 10 мингдан ортиқ обуначига эга мессенжерлардаги каналлар эгаларининг ўзи ҳақидаги маълумотларни «Роскомнадзор»га (РКН) хабар қилиш мажбурияти тўғрисидаги тузатишни ҳам қўллаб-қувватлади.
РКН мессенжерларда шундай каналлар рўйхатини юритади. Рўйхатдан ўтмаган каналларда реклама жойлаштириш ва бундай каналдан хабарлар репост қилиш тақиқланади.
Мавзуга оид

20:47 / 27.03.2025
Панама Россия ва Эрон «махфий флоти»га алоқадор 128 та кемадан рухсатномани қайтариб олади

20:42 / 27.03.2025
Европа давлатлари Россияга қарши санкцияларни юмшатишдан бош тортди

18:10 / 27.03.2025
Америкалик вазир машҳур қамоқхонадан туриб ноқонуний мигрантларга мурожаат қилди

11:06 / 27.03.2025