Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда Labo уриб юборган 9 ёшли бола шифохонада вафот этди
Самарқанд шаҳрида Labo ҳайдовчиси йўлнинг қатнов қисмида велосипед бошқариб келаётган болани уриб юборди. Ҳайдовчи бола велосипед билан бирдан олдидан чиқиб қолганини, унинг келаётганини кўрмаганини айтган.
Самарқанд шаҳрида яна бола ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар берди.
Маълум қилинишича, ЙТҲ 23 июл куни соат 14:00лар атрофида шаҳарнинг «Саховат» МФЙ ҳудудидан ўтувчи ички йўлда содир бўлган. Labo машинасини бошқариб бораётган ҳайдовчи йўлнинг қатнов қисмида велосипедда ҳаракатланиб келаётган 9 ёшли болани уриб, босиб ўтган. Бунинг оқибатида бола оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Аммо кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан у вафот этган.
«Бола велосипед билан келиб, бирдан олдимдан чиқиб қолди, кўрмай қолдим унинг келаётганини. Ҳайдовчилар ва велосипедчилардан ҳушёр бўлишларини сўраб қолардим. Қилган ишимдан пушаймонман, иккинчи қайтарилмайди», - деган ҳайдовчи.
ИИБ ходимининг сўзларига кўра, ЙТҲ вояга етмаган велосипедчи қаровсиз кўчага чиққани ва ҳайдовчининг эътиборсизлиги оқибатида содир бўлган. Ҳозирда терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Олдинроқ Самарқандда 7 ёшли бола Nexia уриб кетиши оқибатида вафот этганди.
Мавзуга оид
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
17:45 / 05.06.2026