Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил Нагасакида ўтказиладиган тинчлик маросимига таклиф этилмайдиган бўлди
Япониялик фаоллар Исроил томонидан Ғазонинг ўққа тутилаётгани, минглаб фаластинликлар қурбон бўлаётганидан норози.
Исроил 1945 йилда Нагасакига атом бомбаси ташлангани хотирасига бағишлаб ташкил этиладиган маросимга таклиф этилмайди. Бу ҳақда Нагасаки шаҳри мэри маҳаллий ОАВга маълум қилди.
Мазкур қарор Хиросиманинг қароридан фарқ қилди — шаҳар ўтган ойда Исроилга юборилган таклифини қайтариб олиш ниятида эмаслигини маълум қилганди. Иккала шаҳар ҳам фаоллар ҳамда бомбардимондан жабрланганлар гуруҳи босими остида қолмоқда. Улар Исроил томонидан Ғазонинг ўққа тутилаётгани, минглаб фаластинликлар қурбон бўлаётганидан норози.
Нагасаки мэри Сиро Судзукининг сўзларига кўра, Исроилнинг рўйхатдан нафақат сиёсий қарор сабаб, балки хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳам чиқариб ташланган.
«Ушбу қарор сиёсий қарашлар сабаб эмас, балки атом портлаши қурбонлари хотирасига ҳурмат юзасидан маросимни тинч ва тантанали муҳитда ўтказиш мақсадида қабул қилинганини алоҳида таъкидлашни истардим», — дейди Судзуки.
Хиросимада эса вазият бошқача — бу Иккинчи жаҳон уруши якунида атом бомбаси ташланган биринчи шаҳардир. Ҳар йили дипломатлар ҳар икки шаҳарда ташкил этиладиган тинчлик маросимига таклиф этилади.
Хиросимада ўтказиладиган жорий йилги маросимга 115 та давлат ва Европа Иттифоқидан вакиллар таклиф этилган. Шаҳарда 1945 йилги бомбардимон ва ундан кейинги нурланишлар оқибатида 10 минглаб одамлар қурбон бўлган.
Исроилнинг Япониядаги элчиси Гилад Коэн Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали Нагасакининг қарорини «таассуф» билан қабул қилганини айтиб, у «бутун дунёга нотўғри сигнал юбораётганини» қўшимча қилди.
Kyodo News маълумотларига кўра, Судзуки июнь ойида Исроилга Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича мактуб йўллаган. 1 август куни эса Нагасаки мэри сўнгги ҳафталарда Исроилнинг таклиф этилишига хизмат қиладиган бирор ўзгаришни кўрмаганини маълум қилди.
Мавзуга оид
11:00
Париж исроиллик вазирга қарши санкциялар жорий қилди
09:13 / 09.06.2026
«Биби, эҳтиёт бўл, акс ҳолда мутлақо ёлғиз қоласан» – Трампнинг чақириқлардан кейин Исроил ва Эрон тўхтади
11:00 / 08.06.2026
Исроилда хавфсизлик вазияти кескинлашиши мумкин — элчихона
09:30 / 08.06.2026