Uber Хитойнинг BYD компанияси билан ҳамкорлик бошлашини эълон қилди
Ушбу баёнот Хитой ишлаб чиқарувчилари учун АҚШ ва Европа Иттифоқи давлатларида импорт божлари оширилган бир пайтда янгради
Такси соҳасида гигант ҳисобланган Uber компанияси ўз автопаркини Хитойнинг BYD компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 100 мингта электромобиль билан тўлдиришга оид битимни изолашини эълон қилди.
Иккала компаниянинг ҳам маълум қилишича, Uber ҳайдовчиларига электромобилларга ўтиш учун техник хизмат кўрсатиш, қувватлантириш, молиялаштириш ва лизинг каби рағбатлар тақдим этилади. Кўп йилга мўлжалланган режа аввалига Европа ва Лотин Америкасида, кейинроқ Яқин Шарқ, Канада, Австралия ва Янги Зеландияда ишга туширилади.
Ушбу баёнот бутун дунёда электромобиллар савдоси камайгани, Хитой ишлаб чиқарувчилари АҚШ ва Европа Иттифоқи давлатларида импорт божларининг ортишига дуч келгани фонида янгради.
«Компаниялар Uber ҳайдовчилари учун электромобилга эгалик қилишнинг умумий харажатини камайтиришга уринмоқда», — дейилади ҳар икки компания баёнотида. Шунингдек, улар Uber платформасига BYD’ни ҳайдовчисиз бошқариш технологиясини интеграция қилиш устида иш олиб боради.
Аввалроқ Uber компанияси АҚШ ҳайдовчилари орасида электромобилларни оммалаштириш мақсадида Tesla билан ҳамкорлик қилиши ва Жанубий Кореянинг автогиганти Kia билан махсус электромобиль яратиш устида ишлашини маълум қилганди.
АҚШ, Европа Иттифоқи ва бошқа йирик бозорлар яқинда ўз автомобиль саноатини ҳимоя қилиш мақсадида электормобиллар учун божлар оширилишини эълон қилганди. Ушбу қадам BYD ва Хитойдаги бошқа электромобиль ишлаб чиқарувчиларни мамлакатдан ташқарида ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтиришига туртки бўлди. Июль ойида BYD Туркияда ишлаб чиқариш корхонасини очиш бўйича 1 миллиард долларлик битимни имзолади. Anadolu агентлигига кўра, ушбу янги завод йилига 150 мингга яқин автомобиль ишлаб чиқариши мумкин.
Мавзуга оид
17:00 / 15.11.2024
BYD e-Mobility Festa 2024: 30 йиллик ютуқларни биргаликда нишонлаймиз
19:00 / 17.10.2024
BYD YUAN UP электромобилининг расмий нархи эълон қилинди
09:00 / 17.10.2024
BYD Samarkand'дан янгилик: Самарқандда янги BYD Yuan UP модели сотуви бошланди
18:07 / 07.10.2024